ЗОМИН. “Жиззах вилояти Зомин туманидан ёзмоқдамиз. Туман мажбурий ижро бюроси электр энергиясидан қарзи бор тадбиркорлардан маиший техника ва тикув машиналарини давлат фойдасига мусодара қилди. Алам қиладигани, мусодара қилинган техника МИБ биносига худда ахлат каби ташилмоқда, қаровсиз ётибди. Буюмларни ахлатга чиқаргандан кўра, биз – тадбиркорлар улардан фойдаланиб, қарзимизни тўласак яхши эди-ку! Техникамиз ёнимизга қоларди, давлатга ҳам тушум бўларди...”
(Бу хабар Озодликка 28 май куни келди)
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
ЖИЗЗАХ – “Қарздорлардан мусодара қилинган маиший техника МИБ биносида қаровсиз ётибди”
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|