ЧИРОҚЧИ. “Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан ёзмоқдамиз. “SizdanTelegram”да туманимиздаги бир қатор ўрта таълим масканларидаги муаммолар ҳақида мактубимиз чоп этилганди. Мактубимиз чиққач, 159-мактабда иккита иситиш қозони ўрнатилди. Насиб этса, қишда синфхоналар иссиқ бўлади. Электр тизими бир амаллаб тўғриланар.
161-мактабнинг чириган поли таъмирлана бошлади, иссиқлик тизимига пул ажратилди.
Раҳбарлар 115-мактаб таъмирига ҳам ваъда беришди. Таъмир иши бошланса, хабар қиламиз.
Муаммомизни кўтариб чиққани учун ўқитувчилар ва ота-оналар номидан Озодликка раҳмат айтамиз”.
(Бу хабар Озодликка 5 сентябрь куни келган.)
Sizdan Telegram: “Авария ҳолатдаги мактаб зилзилада қулаб тушиши аниқ”
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|