ҒИЖДУВОН. “Мен – Раъно Бозорова, Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Дегрезон кўчаси 18-уйда 10 ёшли қизим билан яшайман. Турмуш ўртоғим вафот этган. Шароитим оғир, эҳтиёжманд оилалар рўйхатида тураман. 2017 йилдан буён яшаб турган уйим авария ҳолатида, қулай деб турибди. Минг хавотирда яшаб келмоқдамиз. Икки йилдан бери ҳокимиятга, халқ қабулхонасига мурожаат қиламан, лекин мурожаатим эътиборсиз қолди. Республика прокуратурасига мурожаат қилганимда жавоб хати келди ва мени ҳокимиятга чақиришди. “Кутинг, ҳозирча маблағимиз йўқ, ўзимиз қўнғироқ қиламиз” дейишди. Уларнинг гапига ишониб яна кутсам уйим устимга йиқилиб фалокат юз беради. Мутасаддилардан ёрдам кутиб қоламан”.
(Бу хабар Озодликка 10 май куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|