Туркияда лиранинг қадри тушгани ортидан норозилик кучаймоқда

Истанбул манзараси.

Туркияда миллий валюта – лиранинг қадри тушиб кетгани ортидан ҳукуматни иқтисодий инқирозда айблаган минглаб норозилар намойишга чиқди.

Шу кунларда лира АҚШ долларига нисбатан 15 фоизга арзонлади. Айрим иқтисодчи экспертлар бунга президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон олиб бораётган сиёсат сабабчи бўлганини урғуламоқда.

Президент Марказий банкдан фоиз ставкаларини пасайтиришни талаб қилиб келган. Эрдўғон фоиз ставкаларининг пасайтирилиши экспортнинг ошишига, инвестициялар ва иш ўринларининг кўпайишига сабаб бўлади, деган ғояни олға сурган.

Бироқ муҳолифат бундай чора инфляцияни кучайтиради ва аҳолининг ҳарид қувватини пасайтиради, деб ҳисобламоқда.

Сўнгги 11 кундан бери турк лираси 1999 йилдан бери илк бора энг паст қийматга тушди.