АҚШнинг Оҳайо штатида 42 ёшли Ўзбекистон фуқароси Беҳзод Асраров ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг қўлга олинди. Ҳодиса оқибатида 21 ёшли талаба ҳалок бўлган.
Америка ОАВ маълумотига кўра, 5 июль куни Асраров юк машинасини бошқариб кетаётган вақтда Honda енгил автомобили билан тўқнашган. Автомобилни Массачусетс университети жамоаси дарвозабони Тобиас Форсайт бошқарган. У воқеа жойида вафот этган.
Асраровга далилларни сохталаштириш айби қўйилган. ОАВ хабарларига кўра, у ҳодисадан кейин видеорегистраторни ечиб, чўнтагига яширган. Шунингдек, у инглиз тилини билмагани учун шифокорлар ва полиция ходимлари билан Google Translate орқали мулоқот қилган.
Асраров АҚШга Diversity Visa дастури орқали келган. У тижорат транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи CDL ҳайдовчилик гувоҳномасини Оҳайо штатида олган. Полиция мазкур лицензия қандай олингани ва барча талабларга риоя этилган-этилмаганини текширмоқда.
Ҳозирда Ўзбекистон фуқароси Мэдисон округи минтақавий қамоқхонасида сақланмоқда.