Ҳарвард университетида ўқийдиган яҳудий талабалар олийгоҳ маъмуриятини антисемитизмда айбламоқда.
Талабалар 10 январь куни Бостон федерал судига киритган аризаларида Ҳарвард университети раҳбарияти яҳудийларга нисбатан зўравонликларни дастаклаётгани, яҳудий талабаларни таъқиблардан ҳимоя қилмаётгани ва антисемит тарғиботига йўл бераётганини иддао қилган.
388 йиллик тарихга эга университет фуқаролик ҳуқуқлари тўғрисидаги федерал қонунни бузганликда айбланмоқда, деб ёзди Reuters.
Судга ариза Ҳарвард университети ректори Клодин Гей истеъфо берганидан бир ҳафта ўтганидан сўнг киритилди. У ҲАМАС-Исроил уруши фонида антисемитизмга йўл қўйганликда танқид қилингани остидан истеъфо берган эди. ҲАМАС АҚШ ва ЕИда террорчи ташкилот сифатида тан олинган.
Судга киритилган аризада Ҳарвард бундан юз йил аввал белгилаб қўйилган квота мавжудлигига қарамасдан яҳудийларни талабалар сафига қабул қилишни озайтирмоқчи бўлаётгани тўғрисида таҳминлар мавжудлигини ҳам иддао қилган.
“Америка овози”нинг маълум қилишича, ҲАМАС-Исроил уруши бошланганидан сўнг 30 га яқин талабалар гуруҳлари Исроил қораланган петицияни имзолаган. Судга киритилган аризада Ҳарвард раҳбарияти петицияни қораламагани ва яҳудий талабаларни дастакламагани айтилади.
Бостон судига киритилган аризада антисемитизм руҳидаги талабаларни ўқишдан бўшатиш, антисемитизм руҳидаги ўқув дастурларини олға сураётган профессорларга чоралар кўриш талаб этилади.
АҚШдаги Нью-Йорк университети ва Берклидаги Калифорния университети ҳам мана шундай муаммога дучор бўлган.
Ҳарвард талабалари университетни антисемитизмда айблади
Иллюстратив сурат: Ҳарвард талабалари битирув маросимида.