Россияда “Ўлмас полк” юриши бекор қилинди (ВИДЕО)

Юлдуз Усмонова "Ўлмас полк" тадбирида.

Ҳар йили 9 май куни Россияда анъанага айланган “Ўлмас полк” юриши жорий йилда ўтказилмайди. Бу ҳақда “Интерфакс” тадбир ташкилотчиларига таянган ҳолда хабар берди.

Ташкилотчиларга кўра, улар “бир кўча ва бир майдон” форматидан воз кечиб, россияликларга уруш қаҳрамонлари хотирасини “кун давомида хотирлаш”ни таклиф қилмоқда. Аввалроқ “Ўлмас полк” Россиянинг Украина билан чегарадош ҳудудларида ўтказилмаслиги тўғрисида маълум қилинган эди.

“Ўлмас полк” 2012 йилда Томск журналистлари ташаббуси билан Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларни хотирлаш тадбири ўлароқ ташкил этилган эди. Кейинроқ бу тадбир бошқа мамлакатларда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам ўтказила бошланди.

Ўзбекистонда ортида Россиянинг Тошкентдаги элчихонаси ва Россотрудничесто агентлиги турган “Ўлмас полк” акциясига рағбат Шавкат Мирзиёев ҳокимият тепасига келиши ортидан кучайган.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

«Ўлмас полк» Тошкентда: пропаганда воситаси ё хотира юриши?