Ҳиммат: Ўзганлик онахонга саховатпешалар янги уй ҳадя қилишди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Қирғизистоннинг Ўш вилояти Ўзган шаҳрида истиқомат қилувчи 73 ёшли Зуҳра ая Бабичова бундан буён ўзи ва набираларини том босиб қолиши мумкинлигидан хавотирланмай яшайди. Ҳамшаҳарлари унинг қулашига бир баҳя қолган эски уйи ўрнига янгисини қуриб беришди.