Афғонистон ҳукумати Толибон Покистон билан чегарадош ҳудудни босиб олганини инкор қилди

Афғонистон ҳукумат кучлари аскарлари.

Афғонистон ҳукумати 14 июль куни Толибон Покистон билан чегарадош ҳудудни босиб олганини инкор қилди.

“Толибон террорчилари чегара ҳудудида жанговар ҳаракатларни амалга оширди. Аммо ҳукумат кучлари уларнинг ҳужумини қайтарди”,-дейилади расмий баёнотда.

Айни пайтда Толибон расмий вакили Забиуллоҳ Мужоҳид: “Мужоҳидлар чегарадаги муҳим шаҳар-Қандаҳор вилоятининг Ваш аҳоли пунктини эгаллади”,-деб билдирди.

Унга кўра, айни пайтда Толибон чегара-назорат ўтказиш пункти бошқарувини ўз қўлига олган.

Покситон ҳозирча бу хабарга муносабат билдирмади. Аммо Покистон махсус хизматидаги манбалардан бири Озодлик радиосига “шаҳар узра Толибон байроғи хилпираб тургани”ни айтди.