Бир ойдан кейин Италияда Афғонистон бўйича “Катта йигирматалик” саммити ўтказилади

Италия Бош вазири Марио Драги.

Италия 12 октябрда Афғонистон муаммоси бўйича “Катта йигирматалик” - G20 нинг навбатдан ташқари саммитини ўтказишни режалаштирмоқда. Афғонистон август ойининг ўн бешида Толибон томонидан эгаллангач, гуманитар инқирозга юз тутган.

Италия Бош вазири Марио Драги 29 сентябрда берган баёнотида: “Гуманитар инқирозга йўл қўймаслик жаҳондаги энг бой давлатларнинг мажбуриятидир”, -деб айтди.

Саммитда Афғонистон террорчилар учун бошпана берувчи давлатга айланиб қолмаслигига қаратилган чора-тадбирлар ҳам муҳокама қилиниши кутилмоқда. Италия жорий йилда G20 форумига раислик қилмоқда.

Толибон Афғонистонда ўз ҳукуматини жорий этгани ортидан халқаро молия ташкилотлари Кобулга кўрсатилаётган миллиардлаб доллар миқдоридаги ёрдамни тўхтатиб қўйган.