БМТ: Қиш келиши билан афғонистонликларнинг ҳаёти “дўзахга айланади”

Кобул бозоридаги савдогар бепул берган бир финжон сутни уйига олиб кетаётган аёл.

Кобул бозоридаги савдогар бепул берган бир финжон сутни уйига олиб кетаётган аёл.

БМТ экспертлари қиш кириб келиши билан Афғонистонда озиқ-овқат инқирози кучайишидан ташвиш билдирмоқда.

“Афғонларнинг 95 фоизи озиқ-овқат етишмовчилиги шароитида яшамоқда. Биз эса улар очликдан қандай ўлаётганини томоша қилиб турибмиз, холос. Кейинги олти ой Афғонистон ер устидаги дўзахга айланади”,- деди Би-Би-Сига берган интервюсида Жаҳон озиқ-овқат дастури ижрочи директори Дэвид Бисли.

Толибон 15 август куни Кобулни эгаллаб, ўз ҳукуматини жорий этгани ортидан ғарб давлатлари ва халқаро ташкилотлар Афғонистонга озиқ-овқат, дори-дармон ва молиявий кўмак етказиб беришни тўхтатган.

Толибон ҳукуматини жаҳондаги бирорта давлат расман тан олган эмас.