Буркина Фасонинг шимолида жойлашган қишлоққа 5 июнга ўтар кечаси террорчилар қилган ҳужум оқибатида тинч аҳолидан камида 132 киши ҳалок бўлди.
Расман билдирилишича, Нигер билан чегарадош ҳудудда жойлашган Солхан шаҳрига бостириб кирган террорчилар уйларга ва бозорга ўт қўйиган.
Африканинг ғарбида жойлашган Буркина Фасо давлатига бундан беш йил муқаддам ҳам “Ислом давлати” ва “Ал Қоида”га алоқадар гуруҳлар ҳужум қилган эди. Ўшанда минглаб одамлар ўлдирилган ва камида 3 миллион киши уз уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлган эди.
5 июнда қилинган ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмади.
Президент Рох Марк Кристиан Каборе террорчилар ҳужумини қоралади ва 72 соатлик мотам эълон қилди. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш жаҳон давлатларини Буркина Фасодаги барқарорликка таҳдид солаётган террорчи гуруҳларга қарши курашга чақирди.