Президент Шавкат Мирзиёев Туркия раҳбари Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев ҳамкасби Эрдўғон билан. Анқара, 2020 йилнинг 19 феврали.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг шимолий вилоятларида юз берган сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани, бинолар ва инфратузилма объектларига катта зиён етгани муносабати билан Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати 16 августда хабар берди.

Аввалроқ Туркиянинг Қора денгиз соҳилида жойлашган Кастамону, Синоп ва Бартин вилоятларида сув тошқини ва ер кўчкиси юз бергани хабар қилинган эди.

Расман билдирилишича, табиий офат оқибатида Кастамонуда 48, Синопда 8 ва Бартинда 1 киши, жами 57 киши ҳалок бўлган.