Россиянинг Калининград вилоятида ўзбекистонлик уч муҳожир бир аёлни зўрлаганликда айбланмоқда

Иллюстратив сурат.

Иллюстратив сурат.

Калининград вилоятида уч нафар муҳожир гуруҳ бўлиб маҳаллий аёлни зўрлаганликда айбланмоқда. Мазкур воқеа юзасидан жиноят иши очилган.

ТАССнинг Калиниград вилоят Тергов қўмитасига таяниб хабар беришича, аёлни зўрлаган шахслар Ўзбекистон фуқароларидир.

Билдирилишича, 20,22 ва 23 ёшли Ўзбекистон фуқаролари 15 июль куни Мамоново шаҳридаги балиқ-консерва комбинати ётоқхонасида дугонасининг олдига меҳмонга келган 34 ёшли маҳаллий аёлни куч ишлатиб жинсий алоқага мажбурлашган.

Шундан сўнг аёл полицияга мурожаат қилган. Полиция ходимлари тезкорликда Ўзбекистон фуқароларини қўлга олган.

“Қўлга олинганлар ҳибсда сақланмоқда. Улар жиноят содир этишганини тан олишди”,- дейилади хабарда.