Шаҳзода Ҳарри ва унинг рафиқаси Меган иккинчи фарзандларини кутишмоқда

2020 йил бошида 39 ёшли Меган ва 36 ёшли Ҳарри куни расман қирол оиласининг катта аъзолари мақомидан воз кечган эдилар.

Британия шаҳзодаси Ҳарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл иккинчи фарзандларини кутмоқдалар. Бу ҳақда 14 февраль куни жуфтлик матбуот котиби маълум қилди.

Букингем саройи матбуот котиби сўзларига кўра, қиролича Елизавета набирасини табриклаган.

2020 йил бошида 39 ёшли Меган ва 36 ёшли Ҳарри куни расман қирол оиласининг катта аъзолари мақомидан воз кечган эдилар.

Ҳозирги кунда Ҳарри ва Меган ўғиллари Арчи билан Калифорниянинг Санта-Барбара шаҳрида яшамоқда.

Арчи Ҳаррисон Маунтбеттен-Виндзор 2019 йилнинг 6 майида таваллуд топган.