Шу кунгача коронавирусдан жаҳонда 2,6 миллиондан ортиқ бемор вафот этди

Дунёда коронавирусга чалинганлар сони бу билан 118 миллион 754 мингдан ошди.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, сўнгги бир сутка давомида жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 492 мингдан ортиқни ташкил қилди.

Дунёда коронавирусга чалинганлар сони бу билан 118 миллион 754 мингдан ошди. Беморлардан 2 миллион 634 мингдан кўпроғи вафот этди. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 492 351 янги ҳолати аниқланди, 9 689 нафар бемор вафот этди.

Коронавирус бўйича мустақил статистикани олиб бораётган АҚШдаги Жонс Хопкинс университетининг сўнгги маълумотларига қараганда, жаҳонда коронавирус юққанлар сони 119 миллион 514 мингдан ошган. Улардан 2 миллион 648 мингдан ортиғи вафот этган.

Коронавирус юққанлар сони бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди (29 миллиондан кўп), иккинчи ўринда Ҳиндистон (11,333 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (11,277 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,380 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,248 миллиондан ортиқ).