9 февраль куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 2023 йилда мамлакат миллий космик дастури Ойга ракета учиришини маълум қилди.
Анқарада Туркия миллий космик дастури ҳақида сўзлаган президент:
«Ойга биринчи қўниш бизнинг миллий ва ҳақиқий гибрид ракетамиз билан амалга оширилади. Ракета 2023 йил охирида халқаро ҳамкорлик ёрдамида орбитага чиқарилди», - деди.
Президент Туркия айнан қайси давлатлар билан ҳамкорлик қилаётганини очиқламади.
Ўтган ойда Эрдўғон Tesla ва SpaceX ширкатлари раҳбари Илон Маск билан космик технологиялар соҳасида турк ширкатлари билан ҳамкорлик қилиш масаласини муҳокама қилган эди.
Эрдўғон ўз нутқи давомда Туркия ўз олдига қўйган 10 та стратегик мақсадни эълон қилди. Уларнинг бири Туркия фуқаросини космик илмий миссияга юборишни кўзлайди.