Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг билдиришича, суҳбат чоғида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари “Афғонистонда вужудга келаётган вазиятни ҳисобга олган ҳолда минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди”.
Шунингдек, президентлар бўлажак олий даражадаги учрашувлар режасини кўриб чиқдилар.