Қирғизистонда жума намозни масжидларда ўқишга рухсат берилди

Иллюстратив сурат.

Қирғизистон мусулмонлари диний идораси мамлакат масжидлардиа 11 июдан бошлаб жума намози ўқилишига рухсат берди.

Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда, намозхонлар ўртасидаги масофа камида 1,5 метр бўлиши ва масжидлар сиғимининг 50 фоизидангина фойдаланиш шарт қилиб қўйилди.

Бишкек шаҳрида коронавирусга чалинганлар сони кўпайиб бораётгани ортидан апрель ойида масжидларда жамоа бўлиб намоз ўқиш, жума намози, ҳайит намозлари бекор қилинган эди. Бундан ташқари даъватга чиқишга ҳам чеклов қўилганди.

Коронавирус пандемияси бошланган 2020 йилнинг мартидан то шу кунгача Қирғизистонда 107 714 киши коронавирусга чалинди, улардан 101 033 бемор соғайди, 1859 киши вафот этди.

Қирғизистонда 2021 йилнинг мартидан аҳолини Хитойнинг Sinopharm ва Россиянинг Sputnik V вакциналари билан эмлаш бошланган. Шу кунгача 80 мингдан кўпроқ қирғизистонлик эмланди.