Қирғизистонлик таниқли ёзувчи ва публицист Ўлжабай Шакир трансгендер ўғилининг ҳаёти тўғрисида “Адам+” (“Одам+”) деб номланган қисса ёзди. Китоб қирғиз ва рус тилларида 3710 нусхада чоп этилиб, 15 сентябрь куни китобхонларга тақдим этилди.
Билдирилишича, китобнинг ўзбек ва қозоқ тилидаги таржимаси матни электрон тарзда эълон қилинади.
Муаллиф ўз фарзандининг тақдири орқали гейлар дуч келаётган муаммоларни ошкор этади. Бу қисса Қирғизистондаги жинсий озчиликлар тўғрисида ёзилган илк бадиий асар бўлди.
Қирғизистонда ўта миллатчи гуруҳлар орасида гейларга нисбатан бетоқатлик мавжуд. Ҳуқуқ фаоллари жинсий озчилик вакилларига нисбатан ноинсоний муносабатлар кузатилгани ҳақида айтиб келадилар.