Озод Европа/Озодлик радиоси
Трамп: Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймайман
Конгресснинг қўшма мажлисида сўзга чиққан Трамп АҚШ тарихидаги энг узун — қарийб 1 соат 50 дақиқа давом этган — нутқида ўз маъмурияти ютуқларини “олтин давр”нинг бошланиши сифатида тақдим этди.
Нутқ ноябрь ойида бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлар арафасида ички сиёсат масалаларига эътибор қаратиш учун имконият бўлди. Шу билан бирга, Трамп ташқи сиёсат ва глобал хавфсизлик борасидаги асосий устувор йўналишларини ҳам яна бир бор таъкидлади.
ЭронТрамп Эрон масаласига бир неча дақиқа тўхталиб, уни тўғридан-тўғри ва давом этаётган таҳдид сифатида тақдим этди. Шу билан бирга, у ўтган йил июнь ойида АҚШ томонидан Эронга қарши амалга оширилган ҳарбий зарбаларни ҳам эслади.
“Midnight Hammer” операциясидан кейин уларга қурол дастурини, айниқса ядровий қурол дастурини қайта тиклашга бошқа уриниш қилмаслик ҳақида огоҳлантириш берилган эди. Аммо улар яна барчасини бошидан бошлашда давом этмоқда", — деди у.
"Мен бу муаммони дипломатия орқали ҳал қилишни афзал кўраман", — деди Трамп. — "Бироқ бир нарса аниқ: дунёда терроризмни энг кўп қўллаб-қувватловчи давлат — ва бу борада улар мутлақо етакчи — ядровий қуролга эга бўлишига ҳеч қачон йўл қўймайман. Бунга йўл қўйиб бўлмайди."
Унинг бу сўзлари АҚШнинг Яқин Шарқда кенг кўламли ҳарбий куч тўплаши фонида, шунингдек 26 февралга белгиланган АҚШ–Эрон музокаралари арафасида янгради. Музокаралар асосан Эроннинг ядровий дастурига қаратилган бўлиб, Теҳрон унинг мақсади электр энергияси ишлаб чиқариш каби тинч, фуқаровий эҳтиёжларга хизмат қилишини таъкидлаб келади.
"Ўнлаб йиллар давомида Қўшма Штатлар сиёсати Эронга ядровий қуролга эга бўлишга ҳеч қачон йўл қўймаслик бўлиб келган. Кўп йиллар давомида", — деди Трамп.
1979 йилги инқилобдан бери Эрондаги руҳоний раҳбариятни назарда тутиб, Трамп шундай деди:
"Улар 47 йил олдин ўша фахрли миллат устидан назоратни қўлга олганидан буён, режим ва унинг қотилона прокси кучлари террор, ўлим ва нафратдан бошқа ҳеч нарса тарқатгани йўқ."
Трамп, шунингдек, сўнгги ички норозиликлар чоғида Эрон ҳокимияти "ўз мамлакатида камида, 32 минг намойишчини ўлдирган", деб таъкидлади.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари тахминан 7 мингта ўлим ҳолатини ҳисоблаган, аммо ҳақиқий рақам анча юқори экани кенг тарқалган фикр ҳисобланади.
Трамп Эрон ҳақидаги фикрларини қуйидаги огоҳлантириш билан якунлади:
"Ҳеч бир давлат Америка қатъиятидан шубҳаланмаслиги керак. Биз Ер юзидаги энг қудратли армияга эгамиз."
Трампнинг мурожаатига жавоб сифатида кўрилган баёнотда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Бақоий ижтимоий тармоқларда АҚШ маъмурияти ёлғон тарқатаётганини ёзди.
"Улар Эроннинг ядровий дастури, баллистик ракеталари ва январ ойидаги норозиликлар чоғида қурбонлар сони ҳақида нимаики даъво қилаётган бўлса, бу шунчаки 'катта ёлғонлар'ни такрорлашдир", — деб ёзди у.
УкраинаТрамп нутқининг ушбу қисми Украина ҳақидаги қисқа изоҳлар билан бошланди. Россиянинг кенг кўламли босқини ҳозир бешинчи йилга кирди.
Трамп ўз маъмурияти урушни тугатиш учун "жуда қаттиқ иш олиб бораётгани"ни айтди. У ўтган ҳафта Швейцариянинг Женева шаҳрида уч томонлама учрашувлар билан давом этган бир неча ойлик музокараларга ишора қилди.
Унинг бош элчиси Стив Уиткофф ҳам йиғилишда қатнашди. У сўнгги музокаралар раунди якунланганидан кейин тафсилот бермасдан "сезиларли тараққиёт"га эришилганини билдирди ва "ҳар икки томон келишувга эришиш йўлида ишни давом эттиришга келишиб олди", деб қўшимча қилди.
25 феврал куни Украина президенти Владимир Зеленский Киевда журналистларга Россия билан АҚШ воситачилигидаги янги музокаралар раунди март ойида ўтказилишини маълум қилди.
Трампнинг Украина ҳақидаги баёнотлари катта тафсилотларга бой бўлмади, аммо у яна бир бор можаронинг даҳшатли инсоний қурбонлари мавзусига қайтди.
"Ҳар ой 25 минг аскар ҳалок бўлмоқда. Шу ҳақда ўйлаб кўринг, бир ойда 25 минг аскар ҳалок бўлмоқда", — деди у.
Қурбонлар сони расман эълон қилинмайди ва уни мустақил равишда тасдиқлаб бўлмайди. Бироқ яқиндаги бир ҳисоботга кўра, ҳалок бўлган, яраланган ва бедарак йўқолганлар сони 1,2 миллион нафар россиялик ва 500–600 минг нафар украиналикни ташкил этган.
Сайловолди кампаниясида тез-тез айтилган даъвосини такрорлар экан, Трамп уруш "агар мен президент бўлганимда, ҳеч қачон содир бўлмас эди", деди.
Бу баёнотлар Европа етакчилари можаронинг тўртинчи йиллиги муносабати билан Киевни қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлаётган, шунингдек Вашингтоннинг узоқ муддатли стратегияси бўйича саволлар очиқ қолиб турган бир пайтда янгради.
Энергетика, тарифлар
Трампнинг ташқи сиёсати унинг ички иқтисодий дастури билан яқин боғлиқ эди.
У “drill, baby, drill” (нефть ва газ қазиб олишни кескин ошириш) сиёсати доирасида нефть ва газ ишлаб чиқариш кенгайтирилганини таъкидлаб, АҚШда ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши — шунингдек, унинг таъбири билан айтганда, Венесуэладаги “ёруғ янги бошланиш” — жаҳон энергия нархларини пасайтиришга ёрдам беради, деб билдирди.
Венесуэлани “бизнинг янги дўстимиз ва ҳамкоримиз” деб атаган Трамп, узоқ йиллик раҳбар Николас Мадуро ҳокимиятдан четлатилганидан сўнг АҚШ 80 миллион баррель нефтьга эга бўлганини айтди.
Савдо масаласида Трамп хорижий мамлакатлар тўлайдиган тарифлар охир-оқибат “замонавий даромад солиғи тизими”ни алмаштириши ва америкаликлар учун молиявий юкни енгиллаштиришини билдирди.
Нутқ давомида Трамп асосий ғояга — Американинг қайта юксалишига — қайта-қайта урғу берди.
Трампнинг нутқи республикачилар томонидан олқишлар ва тик турган ҳолда қарши олинган бўлса, демократлар тошдек сукут сақлаб ўтирди, фақат айрим ҳолларда ҳайқириқлар эшитилди.
Партиянинг расмий жавобини тақдим этар экан, Виржиния губернатори Абигейл Спанбергер Трамп “иқтисодий қудрат ва технологик устунликни Россияга топширишда давом этаётгани, Хитой олдида эгилгани, рус диктатори олдида бош эггани ва Эрон билан уруш режаларини тузгани”ни айтди.
Ўнлаб демократлар тадбирни бутунлай бойкот қилиб, Вашингтоннинг бошқа жойида алоҳида йиғилиш ўтказди ва у ерда Трампни қатор масалалар бўйича танқид қилди.
“Мен бугун кечқурун ‘Мамлакат аҳволи тўғрисида’ги нутқда иштирок этмаяпман, чунки бу оддий вақтлар эмас ва демократлар одатдагидек йўл тутишни бас қилиши керак”, — деди демократ сенатор Крис Мёрфи.
Ўзбекистонда миллионлаб шахсий маълумотлар сиздирилгани айтилмоқда
Трамп Мирзиёев ва Тоқаевни G20 саммитига таклиф қилди
Бу ҳақда хабар берган Ўзбекистон президенти матбуот хизматига кўра, Мирзиёев суҳбат аввалида АҚШ Президентини яқинлашиб келаётган янги йил байрамлари билан табриклаб, Америка халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаган.
Доналд Трамп, ўз навбатида, Ўзбекистон етакчиси ва халқига ўзининг ҳамда АҚШ халқининг самимий саломи ҳамда табрикларини йўллаб, янги йилда бахт-саодат, муваффақиятлар ва янги зафарлар тилаган.
Президентлар олий даражада эришилган келишувлар ижросининг боришини, шунингдек, Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш истиқболларини батафсил кўриб чиққанлар.
Мирзиёев Доналд Трампнинг жорий йилда ички ва ташқи сиёсатда эришган муваффақиятларига юксак баҳо бериб, унинг ўткир халқаро инқирозлар ва можароларни ҳал этиш борасидаги самарали саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлаган.
АҚШ президенти бу телефон сўзлашуви ҳақида Х ижтимоий тармоғида фикр қолдириб, Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларини G20 саммитига меҳмон сифатида таклиф қилганини ёзди:
"Бугун эрталаб мен Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан икки ажойиб телефон мулоқоти ўтказдим. Биз давом этаётган низоларга тинчлик олиб келишнинг аҳамияти, шунингдек, мамлакатларимиз ўртасида савдо ва ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдик. Ҳар икки мамлакат билан муносабатлар жуда ажойиб даражада.
Келаси йили АҚШ G20 саммитини қабул қилади ва бу жуда муҳим тадбирга мазкур икки давлат раҳбарини меҳмон сифатида таклиф этамиз. Саммит Майами шаҳрида бўлиб ўтади".
Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, икки давлат ўртасида фуқаро авиацияси, автосаноат, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, энергетика ва кимё, ахборот-коммуникация технологиялари ва бошқа соҳаларда ўнлаб миллиард долларлик қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни ўзи учун қулай муддатда Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф қилган.
Қозоғистонда Пермдан Тошкентга бораётган автобус ағдарилди: беш киши ҳалок бўлди
Вазирлик маълумотларига кўра, автобусда 49 нафар йўловчи бўлган.
Расмий хабарда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ишчи гуруҳ тузгани ва бошқа идоралар билан ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг жасадларини ватанга етказиш ҳамда дафн тадбирларини ўтказишда оилаларига ёрдам кўрсатаётгани таъкидланади.
Ўзбекистон ва Қозоғистон томони ЙТҲ тафсилотлари ва сабабларини аниқлаш бўйича биргаликда тадбирлар олиб бораётгани айтилади.
ОАВ хабарларига кўра, Ақтўбе вилояти полиция департаменти йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан терговга қадар текширув бошлаган.
Расмий маълумотларга кўра, Қозоғистонда ҳар йили йўл-транспорт ҳодисалари тахминан 10 минг киши ҳаётига зомин бўлади. Йўлдаги юқори хавф даражаси йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинмаслиги ва йўл қопламасининг қониқарсиз ҳолати билан боғланади.
2024 йилнинг 16 октябрь куни Қозоғистоннинг Манғистау вилояти ҳудуди, Бейнеу-Тожен трассасида рўй берган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистоннинг олти фуқароси ҳалок бўлган, яна тўрт нафари жароҳатланганди.
Ўша йилнинг 3 апрель куни Ақтўбе вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида саккиз нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири ҳалок бўлган.
“Daryo.uz” нашри ҳисоб-китобига кўра, 2017-2022 йилларда Қозоғистон ва Россияда рўй берган автоаварияларда 80 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган.
Қозоғистон бўйлаб ўтувчи Самара-Чимкент автомобил йўли автоҳалокатлар тез-тез бўлиб турадиган йўл участкаси ҳисобланади.
Қишда қорли-сирпанчиқ, ёзда жазирама иссиқ бу йўл Ўзбекистонга қайтаётган муҳожирлар учун энг хавфли саналади.
2018 йилнинг 18 январида Самара-Чимкент автойўлининг Қозоғистон қисмида 52 ўзбекистонлик ёниб кетганди. Жами 57 киши бораётган автобусда ёнғин чиққан, 5 киши қочиб қутулган.
Мутахассислар бу ҳалокатларга ҳайдовчиларнинг чарчоғи, тажрибасизлиги, автомобилнинг техник носозликлари ҳамда трассадаги ноқулайликларни сабаб қилиб кўрсатишади.
Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йилги фожиага муносабат билдириб, унинг асосий сабаби мамлакатдаги ишсизлик эканини тан олганди.
Президент топшириғи билан муҳожирнинг йўл азобини енгиллатишга қаратилган қатор чоралар эълон қилинган. Меҳнат миграцияси ва муҳожирлар муаммоларини ечиш мақсадида махсус Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ташкил этилди.
Шунингдек, Ўзбекистондан Россияга автобус, поезд, самолёт қатнови кўпайтирилиши айтилди.
Аммо, афтидан бу чоралар муҳожирларни автомобил қатновидан воз кечтира олмаган.
Миграция эксперти, ҳуқуқшунос Ботиржон Шермуҳаммад аввалроқ Қозоғистон йўллари ўзбек муҳожирлари учун асосий қатнов йўли бўлиб қолаётганини айтган эди.
"Одамлар шу йўл билан кетяпти ва бундан кейин ҳам кетса керак. Асосий сабаби - арзонлиги! Одамлар чўнтагига қараб танлаяпти бу йўлни.
Яна бир сабаб - Россия ва Ўзбекистон ўртасида Тошкентдан Москвага илгари доимий юрган поездлар қатнамаяпти. Шу поезд юриб қолганида эди, муҳожирларимизга арзонроқ тушган ва кўпчилик автобус-машинада эмас, поездда кетган бўларди. Ҳайдовчиларнинг баъзида тажрибасизлиги, техник ҳолатнинг яхши эмаслиги, йўлда чарчоқдан ухлаб қолиши, баъзида кетаётган ватандошларимиз ҳайдовчини шоширтириб тезроқ боришга ундаши каби бошқа сабаблар ҳам бор. Бундан ташқари, қишдаги Қозоғистон йўлларидаги ҳолат. Шунга қарамай, ҳозирги кунда меҳнат муҳожирлари оқимининг камайишига бирор асос йўқ", деган Ботиржон Шермуҳаммад.
АҚШнинг минерал дипломатиясидан сўнг Хитой минтақадаги таъсирини мустаҳкамлашга интилмоқда
Британиялик журналист: Мирзиёев ҳукуматида сиёсий ислоҳотларга рағбат йўқ
"Ўзавто"дан Украинадаги урушга. Россия томонида жанг қилаётган ўзбек мигранти ҳикояси
Матн: «Окно» лойиҳаси
45 ёшли ўзбекистонлик Шавкат Машрабов россия телеканалларидаги ватанпарварлик руҳидаги дастурларни кўриб, ихтиёрий равишда ёлланма жангчи сифатида урушга кетган. Охир-оқибат у Россия фуқаролигини олди, аммо бундан умуман хурсанд эмас. Машрабов Президент Путинга, Бош ҳарбий прокуратурага ва Мудофаа вазирлигига мурожаат юборган.
«Икки йилдан бери яқинларимни кўрмадим. Илтимос қиламан, тиз чўкиб сўрайман — менга хизматдан бўшатилишга ёрдам беринг», — деб ёзган у.
Экспертлар бу ҳолатни одатий деб ҳисоблайди: урушга чет элликларни ва яқинда Россия фуқаролигини олганларни ёллаш авж олган, чунки улар ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоясиз ва амалда оддий россияликларга қараганда ҳам тажовузкорроқ мобилизацияга дуч келмоқда.
Шавкат олий муҳандислик маълумотига эга ва ўз бошидан кечирганларини шундай тасвирлайди:
«Уруш — бу бир томонлама билет. Ҳатто чет эллик фуқаро учун ҳам… Ҳамма жой ботқоқ, совуқ, нам. Ўлимни доимий кутиш. Ҳар дақиқада, миянгнинг туб-тубига сингиб кетган ҳис, яъни навбатдаги ҳар бир қадаминг охирги бўлиши мумкин Атрофдаги ҳар бир нарса сени энг азобли йўллар билан ўлдиришни истайди… Сен жуда яхши тушунасан — бу охир. Имзолаган шартноманг… бир томонлама чипта эди. Бу ердан чиқиб кетишнинг иложи йўқ, ҳатто қайтсанг ҳам. Чунки қайтишга жой йўқ. Россияда сенда уй-жой ҳам йўқ, сени кутган ва севган яқинлар ҳам йўқ. Балки қайтиши мумкин бўлган нарса — фақат бир жасад, уни эҳтимол оммавий қабрга кўмишар. Аммо ақл-ҳуш эса… абадий қиёмат… ўлик… далалар устида сарсон бўлиб юришга маҳкум», — деб ёзган Шавкат.
"Ўзбек паспорти билан мени дарҳол қамашади"
Ўзбекистонда Шавкат GM-Uz ва UzAuto Motors компанияларида кафолат бўйича муҳандис бўлиб ишлаган. Вақт ўтгач, у Петербургга келиб, General Motors заводида муҳандис-ишлаб чиқарувчи сифатида ишлаган.
Уруш бошланишидан анча олдин у Ўзбекистонга қайтган, у ерда унинг хотини ва икки фарзанди бор. Унинг таъкидлашича, у урушга пул учун эмас, фақатгина «СССРга бўлган муҳаббати» туфайли, шунингдек рус телеканаллари янгиликларидан олган маълумотлар таъсирида боришга қарор қилган.
— Путин «СВО»ни эълон қилганда («махсус ҳарбий операция» — Россияда Украинага қарши урушнинг расмий атамаси, — «Окно»), менинг Петербургга қайтгим келди. Бордим, ҳарбий комиссариатга кирдим, «Мен ёрдам бера оламан», дедим. Лекин ўша пайтда мени олишмади. «Чет эл фуқароларини олмаймиз, Россия фуқаролиги керак», дейишди.
Шавкат Ўзбекистонга қайтди. Лекин у ерда ҳам Россия телеканалларини томоша қилишни давом эттирди. Кўнгиллиларга оид эълонни кўриб қолди, унда хоҳловчилар 117 рақамига қўнғироқ қилиши айтилган эди. Шавкат қўнғироқ қилди ва: «Чет элликларни оласизларми?» — деб сўради. «Ҳа, оламиз», — деб жавоб беришди. Бу сафар у Петербургга эмас, балки Красноярскка борди — у ерда унга вақтинчалик рўйхатдан ўтказишга ваъда берган дўсти бор эди.
— Бордим, барча ҳужжатларни тўпладим, тиббий кўрикдан ўтдим, «соғлом» деган маълумотнома олдим ва ҳарбий комиссариатга бордим. Ҳужжатларимни, дипломларимни, мутахассислигимни тасдиқловчи сертификатларни топширдим ва шартнома имзоладим. Менга: «О, сизни фақат мақсад бўйичаишлатамиз, бизга кераксиз», дейишди, — дея эслайди у.
Шартнома имзолаганидан сўнг, Шавкатнинг айтишича, у дарҳол 450 минг рубль олган. Ва фронтга жўнатилган.
— Мен разведка-штурм бригадасига тушдим, пулемётчи сифатида, 09332-рақамли қисм, штурмга. Улар ҳатто мен кимлигимга, нима қила олишимга қарашмади — тўлиқ қувват билан ишлатишди. Дарҳол Бахмут йўналишига штурмга юборишди. Бизга «мавик»лар, «фипик»лар (дрон турлари — «Окно») ёмғирдек ёғилди. Олдимда бухгалтер йигит бор эди, уни парчалаб юборди, ҳаммамизни учириб юбoрди, биз дарҳол орқага чекиндик. Лекин мен омадли эканман. Менинг олдимда кассеталар билан ҳам, миномётлар билан ҳам ишлади, бирорта тирналиш ҳам олмадим. Худоша шукурЮ бирота минага босмадим, ваҳоланки, бир кўзим кўрмайди, кўзойнак тақаман.
Аммо кунлардан бир куни Шавкат барибир госпиталга тушди — қаттиқ совқотиш ва жароҳати сабаб: қишда сирпаниб кетиб, пулемёт ва оғир ўқ-дорилар қутиси билан бирга йиқилган эди.
— Госпиталда бизга взвод командири келиб: «Ким РЭБда хизмат қилмоқчи?» деди (радиоэлектрон кураш бўлими — «Окно»). Мен: «Мен», дедим. «Нима қила оласан?» деди. Мен унга барча ҳужжатларимни, кўникмаларимни кўрсатдим ва мени РЭБ ротасига, 24314-рақамли қисмга олишди. Кўп нарсаларни ишлаб чиқдим, кўп техникани, кўп жангчиларни асраб қолдим. Ҳатто мукофотга тавсия ҳам қилишган. Лекин Москва мукофот учун паспортни юборишни талаб қилганда, улар кўришса-ки, менинг паспорти узбекники. « Ўзбекистон фуқаросига давлат мукофоти берилмайди», дебди.Шавкат урушдаги муваффақиятлари билан мағрурланади.
— 2024 йил бошида FPV-дронлар учун картинани алмаштиришни биринчи бўлиб мен ўйлаб топганман. Масалан, FPV-дрон учиб бормоқда ва нишон қидирмоқда. Оператор воқеа жойини кўряпти, мен эса тасвирни алмаштириб, оддий қилиб — Москва, Кремль, Путин тасвирини қўйиб қўя оламан. Шу пайт оператор дронини йўқотиб қўяди ва нишонга уролмайди. Кейин мен «купол»ни ўйлаб топдим ва уни «Молчaн» деб атадим, чунки менинг позивнойим «Молчaн» эди. У умуман FPV-дронларни ўтказмасди. Ҳаммасини ўзим қайта ишлаб чиқдим, ўрнатмаларни ҳам ўзим тайёрладим — кунига 25–30 та FPV-ни уриб туширардик. Шу пайт мени мукофотга — Суворов медалига тавсия қилишди, фақат президент ҳали имзо қўймаган.
Шавкат мукофотни олишга умид қилади — чунки унда энди Россия фуқаролиги бор. (Материал нашрга тайёрланаётган пайтда мукофотлаш тўғрисидаги буйруқ аллақачон имзолангани маълум бўлди).
— ИИВга фарқи йўқ, сен СВОда қатнашганмисан ёки бошқа кимсан. Агар сен бир йил Россияда ноқонуний турган бўлсан, сени шунчаки депортация қилиб юборишлари мумкин. Шуни ўйлаб, ўзимча: «Менга фуқаролик берилишини сўраб қўяй», деб ўйладим.
Аммо Шавкат фақат россиялик полициячилардан эмас, балки ўзбек ҳуқуқ-тартибот органларидан ҳам қўрқарди: чунки Ўзбекистон қонунларига кўра, чет эл урушларида ёлланма жангчи сифатида қатнашганлик учун қамоқ жазоси бор.
"Қарши кўрсатмалар йўқ"2024 йил май ойида Шавкат унга Россия фуқаролигини беришни сўради ва сентябрда уни олди. Унинг контракти 2024 йил 29 октябрда тугаётган эди, 30 октябр куни эса у бўшатилиш ҳақида рапорт ёзиб топширди.
— Мен хотиржам ҳолда бўшатилишимни, судланмаслигимни, қамалмаслигимни ўйлардим. Рапорт ёздим, улар эса: «Сен Россия фуқаросисан», дейишди. Мен: «Тушунаман, лекин контрактни мен Ўзбекистон фуқароси сифатида имзолагандим. Ҳатто паспортимни ҳам тан олгансизлар, шунинг учун мукофот бермагансизлар», дедим.
Бироқ Шавкатга айтилишича, энди унда Россия паспорти бор экан, уни қуролли кучлардан бўшатиб бўлмас экан. Шавкат бундан норози.
— Айтинг, илтимос, ҳарбий киши ҳарбий қасамёд бериши шартми? Россия фуқаросини бу ерга мажбуран ҳайдашингиз мумкинми? Йўқ, у ё ихтиёрий контракт имзолайди, ё мобилизация қилинади. Ахир мен Россия фуқароси бўлганимга энди бир ой бўлди. Мен ҳеч қандай контракт имзоламаганман, ҳеч қандай қасамёд бермаганман, қандай ҳуқуқ билан мени ушлаб турибсизлар?
Шавкатнинг армиядан кетиш истагига унинг саломатлиги ҳам таъсир қилди — ёзда унинг ротасидаги шароитлар «абгор» аҳволга келди, Шавкатнинг ҳарорати кўтарилиб, тунлар билан ухлай олмай, йўталдан нафаси қийинлашиб қолди. У ўпкасидан шикоят қилиб, рентгенга олиб боришларини сўради. У ердан уни КТга ва фтизиатрга юборишди (чунки ўтмишда унда сил касаллиги бўлган). Шавкатнинг айтишича, барча текширувлар учун ўз ҳисобидан тўлаган (чеклар таҳририят ихтиёрида мавжуд).
Фтизиатр унга икки ҳафталик даволаниш, қайта кўрик ва КТ тавсия қилди, лекин унга даволанишга рухсат беришмади. Бутунлай йиқилиб қолмаслик учун у таътил беришларини ёлвориб сўради, гарчи таътиллари йиғилиб қолган бўлса ҳам.
–— Таътилдан қайтмадим, командир билан жанжаллашдим, «Тамом, энди ҳарбий бўлиб ишлашни истамайман», дедим. Ўша куннинг ўзидаёқ ҳарбий полиция етиб келди, мени ҳибсга олиб, қайтариб юборишди, бир кишилик камерага қўйиб, 15 кун давомида жиноятчидек ушлаб туришди, ҳеч кимга мен билан гаплашишга рухсат беришмади, ҳақоратлашди. Кейин мени 15-сонли тарбия колониясига юборишди. У ерда ҳужжатларимни кўриб: «Сени бундай диагноз билан бу ерга қандай олиб келишган?» деб ҳайрон бўлишди ва мени орқага қайтаришди.
Бизда эса даволовчи шифокорда «суперқобилиятлар» бор экан, у мени дарҳол «даволаб қўйди» ва қуйидаги маълумотномани берди: «СВОда вазифаларни бажаришга қарши кўрсатмалар йўқ».
Шавкатнинг бўшатилиш ҳақидаги рапортларига жавобан унга: «Қаерга мурожаат қилсанг ҳам, фойдасиз, ҳеч нарса ўзгармайди», деб айтишди. У ҳали ҳам урушда қатнашмоқда.
— Бизда на дам олиш бор, на иш вақти. Кунда 24 соат, ҳафтада 7 кун. Жисмонан ҳам, руҳан ҳам чарчадим. Икки йилдан бери ота-онамни кўра олмаяпман, болаларимни эса анча вақтдан бери кўрмаганман. Уйга таътилга чиқиш мумкин эмас — ҳарбий хизматдаман, хорижга чиқиш паспорти бермайди. Ўзбек паспорти билан кирсам, дарҳол қамашади. Агар россия паспорти билан борсам, унда чиқади: гўё мен Россия фуқароси сифатида Россия учун урушганман ва бунинг учун мени қамамайди.
«Ўт билан сув орасида»«Идите лесом» лойиҳаси ходими Иван Чувиляевнинг айтишича, Шавкат Машрабовнинг ҳолати типик.
— Бизга кўп ҳолларда шундай одамлар мурожаат қилади: улар контрак имзолаганда аллақачон Россия фуқаролигига эга бўлган, лекин қонунни билмаган. Қонунга кўра (ўтган йили киритилган ўзгариш): Россия фуқаролигини олган одам ҳарбий рўйхатга туриши шарт, акс ҳолда фуқароликдан маҳрум қилиниш мумкин. Полициячилар эса бу қонунни бошқача талқин қилади: «Фуқаролик олгансан — контракт имзолашинг шарт». Аммо рўйхатга туриш билан контракт имзолаш орасида катта фарқ бор. Марказий Осиёдан бизга мурожаат қилганларнинг аксари контрактни айнан шундай фириб билан имзолаган.
Машрабовнинг ватанга қайтишдан қўрқиши Иван Чувиляев назарида тўла асосли:
— Бундай ёлланма жангчилар яхши тушунади: шунчаки уйга қайтиб бўлмайди — улар ўт билан сув орасида. Бир томондан, Россияда контракт имзолаган, ва Россия уларни ўлимга юбормоқда. Иккинчи томондан, уларнинг чўнтагида ўз мамлакати паспорти бор, у ерда эса ёлланма жанг учун жазо кутмоқда.
Бундай тузоққа фақат Марказий Осиё фуқаролари эмас, ҳатто Европа Итифоқи мамлакатлари фуқаролари ҳам тушиб қолиши мумкин.
— Бизда Швеция фуқаролари бўлганлар ҳам учраган. Биз уларга оддий йўлни таклиф қилдик: ўз консулхонангизга боринг, вазиятни тушунтиринг ва улар сизга ватанга қайтишда ёрдам беради. Лекин бирортаси бунга журъат этмаган. Улар суҳбатдан йўқ бўлиб қолган — эҳтимол, улар ҳам ёлланма жангчилар ҳақидаги жавобгарликдан қўрққан.
Шавкат ҳам шу сабабли ўзбек паспорти билан ватанга қайтишдан қўрқади; таътил берилиши билан Петербургга боради, лекин у ерда ҳам ўзини хотиржам ҳис қилмайди.
Шавкат Машрабовнинг мактубидан:«… Бир оз ножоиз ҳаракат қилсанг, яна мигрантга айланасан: фуқаролигингни олиб қўйишади, қимматсиз одамдек сени чиқариб юборишади. Янгиликларда яна бир мигрант фуқароликдан маҳрум қилингани ҳақида эшитиб турасан. СВОда эса ҳуқуқлар ҳаммага бир хил — сен туғилганидан россиялик бўласанми ёки контракт тугашига яқин Россия фуқароси бўлганмисан, фарқи йўқ… Кейин уч кунлаб ичиб ётасан… Ҳар бир қаттиқ овоздан титраб кетасан. Одамлар сенга жиннидай қарашади. Баъзиларнинг кўзида эса ҳарбий формангга нисбатан ҳақоратли нафрат акс этади…»
У яқинларини икки йилдан бери кўрмаган.
— Агар Ўзбекистондан уларни Россияга чақирсам, камида бир миллион пул керак бўлади — самолёт билетлари ва қайтиш учун. Онамга қўнғироқ қилсам, доим йиғлайди. Янгиликларда ўқийман: кимдир биров билан жанжаллашибди ёки муштлашибди — уни дарҳол суд қилишган, фуқаролигини олиб қўйиб, ватанга юборишган. Россияда туғилганни фуқароликдан маҳрум қилишмайди, лекин менинг ватаним бошқа — мени осонгина суд қилишлари ва чиқариб юборишлари мумкин. Петербургда таътилдаман, «Магнит» дўконига кирдим, биргина касса ишлаяпти, навбат катта. «Қизлар, иккинчи кассани очишни сўранглар», дедим. Мен ҳарбий формадаман, лекин менга ҳеч ким эътибор бермади. Кейин қўриқчи чиқди — «сен кимсан ўзи?» деб сўкишлар бошланди. Шунда баъзи одамлар ҳарбийларни ҳатто ҳақорат қилиб нафратлашини тушундим.
Шавкат ҳар ой жанг майдонидаги маошини олади ва уни оиласига жўнатади. Лекин кўп нарсага ўзи харажат қилишга мажбур:
— Овқат бўлса сотиб олишим керак, кийимни ўз вақтида беришмайди. Асбоб-ускуналарни ҳам ўз пулимга сотиб олишга тўғри келади. Мен оддий РЭБ ротасида хизмат қиламан, вектор анализаторлари, амперметрлар, вольтметрлар ва бошқа қурол-асбобларни ҳам ўзим сотиб оламан.
Унинг таъкидлашича, у ҳеч кимга ўқ узмайди:
— Мен фақат қутқараман, антидрон ишлари ва радиоэлектрон кураш билан шуғулланаман. Мендан жангчи чиқмайди, урушишни билмайман. Менинг ягона умидим — юқоридагиларга етиб бориш, улар тинглаб: «Хорижий фуқаролиги сақлаб қолинган шундай инсон бор, у қонун бўйича муддатидан олдин бўшатилишга ҳақли», деб тан олишса.
Шавкат Машрабовнинг мактубидан:«…Ҳеч кимни қизиқтирмайди — онамни, болаларимни, Россиядан ташқаридаги яқинларимни кўра олмаслигим. Илтимос, менга ёрдам беринглар, оилам билан кўришиш имкон беринглар… Илтимос қиламан, тиз чўкиб сўрайман — менинг бўшатилишга ёрдам беринг».
«Беда» нашри ва «Призыв к Совести» ҳуқуқ ҳимояси ҳаракатининг
«Фуқаролик билан манипуляциялар, қўлга олиш рейдлари, конституцияга зид қонунлар»
номли ҳисоботидан:
«2023 йил 15 май куни Россия Федерацияси фуқаролигини ҳарбий хизмат тўғрисидаги контрактни имзолаган хорижий фуқаролар учун соддалаштирилган тартибда бериш ҳақидаги фармонга киритилган ўзгартишлар кучга кирди. 2022 йилдан бери бир йиллик контракт имзолаган ва 6 ой давомида ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган ёки жароҳат олганлар соддалаштирилган тартибга даъвогар бўлишлари мумкин эди. Янги тузатишлар қабул қилингандан кейин эса фақат бир йиллик контракт имзолашнинг ўзи кифоя қилади, шу билан бирга оила аъзолари ҳам соддалаштирилган фуқароликқа даъвогар бўлиши мумкин. Расмий маълумотларга кўра, 2024 йил бошидан Россия томонидан Украинага қарши урушда иштирок этгани учун 3344 нафар хорижлик Россия фуқаролигини олган».
Хорижий фуқароларни урушга мажбурий равишда жалб қилиш амалдаги сиёсий вазиятда икки хил заифлик нуқтасининг кесишган жойида жойлашган: мигрантлар ва яқинда фуқаролик олганларининг ҳуқуқий ҳимоясизлиги де-юре эълон қилинмаган, аммо де-факто янада тажовузкор мобилизация билан уйғунлашиб кетмоқда.
Ўзбекистондаги сармоя муҳити ҳақида сигнал? Ортиқхўжаев АҚШда $600 млнлик завод қуришини эълон қилди
"Москва у ерга ҳарбийларни ҳам юбориши мумкин". Туркиядаги АЭС ва ГРУ зобити
"Сукут — жазосизлик аломати". Ҳуқуқ ҳимоячилари АҚШни C5+1 саммитида сиёсий репрессиялар ҳақида гапиришга чақиришди
Amnesty International USA таъкидлашича, мазкур саммит илк бор Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарларини Вашингтонда C5+1 форматида бир жойга тўплайди. Бу эса минтақадаги оммавий ахборот воситалари эркинлиги ва фуқаролик жамиятига нисбатан давом этаётган босимни муҳокама қилиш учун муҳим имкониятдир.
“Марказий Осиёда авторитар амалиётлар кучайиб бораётган бир пайтда президент Трамп минтақа раҳбарларини инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида амалий қадам ташлашга чақириши жуда муҳим,” — деди Amnesty International USAнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича  директори Бен Линден.
“Бу саммит АҚШ учун синовдир — мамлакат инсон ҳуқуқлари соҳасида ижобий рол ўйнай олишини ва бу учрашув фақат сиёсий ҳамда иқтисодий манфаатлар алмашинувига айланиб қолмаслигини кўрсатиш имкониятидир,” — дея қўшимча қилди у.
Amnesty International’нинг таъкидлашича, Марказий Осиёнинг барча давлатларида ҳокимият норозиликларни бостириш ва асосий ҳуқуқ ҳамда эркинликларни чеклашда давом этмоқда. ОАВ ва фуқаролик жамияти устидан назорат кучайиб, одамлар фикр билдириш, йиғилиш ва бирлашиш ҳуқуқидан маҳрум бўлмоқда. Журналистлар сукут сақлашга мажбурланмоқда, нодавлат ташкилотлар эса ёпилиб кетиш хавфи остида. Минтақадаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари доимий таҳдид, қўрқитиш, суд таъқиблари ва асоссиз қамоқларга учрамоқда.
Amnesty International мисол сифатида тожикистонлик ҳуқуқшунос ва сиёсий маҳкум Бузургмехр Ёровни келтиради. У инсон ҳуқуқларини тинч йўл билан ҳимоя қилгани учун 28 йил озодликдан маҳрум этилган.
“Агар президент Трамп бу масалаларни кўтармаса, Конгресс аъзолари аралашиб, Марказий Осиё ҳукуматларидан фуқаролик жамияти ва ҳимоясиз гуруҳларга нисбатан босимни тўхтатишни талаб қилиши керак. Саммитдаги сукут жазосизлик белгиси сифатида қабул қилинади ва бу ҳукуматларга репрессияларни давом эттиришга йўл очиб беради. Америка сиёсатчилари инсон ҳуқуқларига ҳурмат билан ёндашишни талаб қилиб, фуқаролик жамияти эркин фаолият юрита оладиган муҳитни таъминлаши шарт,” — деди Бен Линден.
Amnesty International USA шунингдек, саммит якунларида тузилиши мумкин бўлган барча келишувлар, жумладан нодир металлар қазиб олишга оид лойиҳалар устидан Конгресс назорат ўрнатишини талаб қилди.
“Бундай келишувларда маҳаллий аҳоли ва фуқаролик жамияти вакиллари билан очиқ маслаҳатлашув ўтказиш мажбуриятини белгилайдиган шартлар бўлиши лозим. Бу уларнинг қонуний экологик ва ҳуқуқий хавотирларини лойиҳалар бошланишидан олдин инобатга олиш учун зарур,” — дейилади Amnesty International USA баёнотида.
Amnesty International’дан ташқари, Норвегия Хельсинки қўмитаси (НХҚ) ҳам АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларини инсон ҳуқуқларига риоя қилишга чақирди.
НХҚнинг маълум қилишича, саммит иштирокчилари Марказий Осиёдаги инсон ҳуқуқлари бузилиши ва сўнгги йиллардаги эркинликлар пасайишини эътиборсиз қолдирмаслиги керак. Қўмита фикрича, АҚШ маъмурияти бу фурсатдан фойдаланиб, минтақадаги давлатлар билан инсон ҳуқуқлари ва демократия соҳасида аниқ илгарилашга эришган ҳолда яқинроқ муносабатлар ўрнатиши мумкин.
Шу билан бир вақтда, НХҚнинг таъкидлашича, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари ҳам АҚШни демократик принциплардан чекинишни тўхтатишга ва инсон ҳуқуқлари соҳасида вазиятни яхшилаш бўйича амалий қадамлар қўйишга чақиришлари мумкин.
Ташкилот шунингдек, Россия томонидан ёлланма сифатида Украинадаги урушга жалб қилинган Марказий осиёлик мигрантлар ўлими ва Россия ичидаги камситиш ҳолатларини эсга солди.
Норвегия Хельсинки қўмитаси фикрича, Марказий Осиё мамлакатлари президентлари Дональд Трампни халқаро инсон ҳуқуқлари механизмлари билан ҳамкорликка қайтишга чақиришлари лозим.
6 ноябр куни АҚШ Вашингтонда Марказий Осиёнинг беш давлати — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарларини C5+1 саммитида қабул қилади. Муҳокамаларнинг асосий мавзулари энергетика, стратегик ресурсларга сармоялар, савдо йўллари ва минтақавий хавфсизлик масалалари бўлиши кутилмоқда.
Афғонистон шимолидаги қақшатқич зилзилада камида 20 киши ҳалок бўлди
Нега Ўзбекистон дунё ўзбекларининг тарихий ватани ва ёрдамчиси эмас?
21 октябрь — Ўзбек тили куни арафасида атрофдаги ўзбекларда, шу жумладан Туркманистонда ҳам, ўзбек тилига бўлган истак, хоҳиш ва соғинч кучаймоқда.
Туркманистонда 2022 йилда ўтказилган аҳолини рўйҳатга олиш натижаларига кўра, аҳолининг расман 9,1 фоизи, яъни 642 минг кишидан ортиғи этник ўзбеклар деб кўрсатилган. Туркманистоннинг Тошҳовуз ва Лебап вилоятларида истиқомат қилувчи ўзбеклар асрлар давомида бу заминда қўшни туркманлар, тожиклар, эронликлар ва араблар билан дўстликда яшаб келмоқдалар.
Лекин Советлар даврида бошланган ассимиляция сиёсати 1991 йилдан бошлаб бора-бора кучайди. 1993–1994 йиллардан бошлаб, юртда бошқа миллий озчиликларники каби ўзбек мактаблари ҳам ёпила бошлади. XX асрнинг охирига келиб, Лебап вилоятидаги ўзбек мактаблари бутунлай ёпилди, Тошҳовузда эса энг сўнгги ўзбек тили ўқитилган синфлар 2011 йилда тугади.
Айтиш зарурки, Туркманистоннинг айнан Лебап вилоятида совет давридан қолган туркманлаштириш сиёсати пешқадам бўлди. Буни 2022 йилги аҳоли ёзуви натижалари ҳам кўрсатди: вилоят аҳолисининг расман 10 фоизидан ортиғи ўзбек деб айтилса-да, уларнинг фақат 28 фоизи учун она тили ўзбек тили деб кўрсатилган, қолган 70 фоиздан ортиғи учун эса туркман тили она тили сифатида қайд этилган.
Маҳаллий манбаларнинг айтишича, ёпиқ мамлакатдаги бу статистик рақамларга ишониш жуда қийин, лекин умумий тенденция кўзга ташланиб турибди — Лебапда ўзбеклар юқори тезликда маъмурий йўллар билан туркманлаштирилмоқда.
Туркманободлик тарихчининг аноним айтишича, аҳоли ёзуви натижаларида кўрсатилган “10 фоиз ўзбеклар” сонига аллақачон “туркманлаштирилган ўзбеклар”, шунингдек ўзбек миллийлигига яқин бўлган араблар ва тожиклар киритилмаган, улар “туркман” деб қайд этилган.
“Ўзингиз ўйлаб кўринг, 1926–1939 йиллардаги совет аҳоли ёзувларига кўра, ҳозирги Лебап вилоятининг аввалги Фараб, Каганович (кейин шаҳар таркибига кирган), Карлюк (ҳозирги Кўҳитонтоғ, Қойтендаг тумани) туманларида ўзбеклар аҳолининг кўпчилигини ташкил этган. Масалан, 1926 йилда Фараб туманида 90 фоиз ўзбек яшаган бўлса, 1939 йилга келиб 50,4 фоиз ўзбек қолган. Аммо 1995 йилги аҳоли ёзувига кўра, Фараб туманида 1,5 фоиз, Чоржўй шаҳрида эса 8 фоиз ўзбек қолган. Бу ҳам очиқчасига совет давридан бошлаб вилоятнинг этник таркибини маъмурий йўллар билан сунъий ўзгартириш амалиётини кўрсатади”, — дейди туркманободлик тарих муаллими.
Ҳозирги аҳвол ҳақида айтсак, Туркманистонда Каримов давридаги қўшни Ўзбекистондаги қашшоқлик, оғир иқтисодий муаммолар, шунингдек Каримовнинг атрофдаги ўзбекларга бўлган бефарқлиги фонида, йиллар давомида туркманлашиш жараёни кучайди. Ниёзов давридан қолган ижтимоий енгилликлар туфайли ассимиляцияга розилик тенденциялари жуда кучли бўлган.
Бироқ 2015–2016 йиллардан бошлаб мамлакатда иқтисодий инқирознинг кучайиши, сиёсий атмосферанинг янада буғилиши, 2019 йилдан бошлаб барча ижтимоий енгилликларнинг бекор қилиниши ва қўшни Ўзбекистонда Каримов вафотидан кейин ижтимоий ҳамда иқтисодий соҳаларда очиқлик бошланиши билан Туркманистон ўзбекларида миллий онг ва миллий ўзликка интилиш яна кучайди.
Каркилик маданиятчи Сардор шундай дейди:
“2016–2017 йиллардан аввал ўзбекона миллий либосларимиз, ўзбекона урф-одатларимиз деярли оддий ҳаётимиздан сиқиб чиқарилганди. Лекин юртда иқтисодий ва сиёсий босимлар кучайиши, миллий озчиликларнинг маданияти ва тилига бўлган тақиқлар кенгайиши натижасида жамиятда бунга нисбатан протест реакцияси уйғонди. Бу реакция ҳам сўнгги ўн йилликларда янги куч билан ўзбекона урф-одатларга, миллий кийимларга, ўзбек тилли кино ва санъат асарларига қизиқиш уйғотди. Этник ўзбеклар қўшни Ўзбекистондаги ҳеч бўлмаса иқтисодий соҳадаги енгилликлардан қувона бошлади. Ҳатто аллақачон ‘туркманлаштирилган’ Фараб, Дейнов, Чоржўй туманларида, Туркманобод ва Сейди шаҳарларида ҳам ўзбекона тўйлар, одатлар, кийимлар ва маданий маҳсулотларга бўлган қизиқиш кучайди.”
Айтиш керакки, бу қизиқиш айнан туркман ҳукуматларининг тўйларда ўзбекча урф-одатлар ва ўзбекча қўшиқларни чекловга солиш сиёсати фонида кечмоқда, — дейди Каркилик Сардор.
Кўҳитонтоғлик, Дарғаноталик, Ашхободлик, Кўҳнаурганчлик ўзбеклар ҳам сўнгги вақтларда ўзбек миллийлигига бўлган истагини тобора очиқ ифода эта бошлаган.
Маҳаллий таълим мутахассисининг айтишича, 2023–2024 йиллардан бошлаб, юртда ўзбек тилли синфларни очишни талаб қилувчи ота-оналар сони кескин кўпайган.
“Бу тенденция охирги йилларда жуда кучайди. Сабаби, аввал одамлар ўз ҳақини талаб қилишдан қўрқарди, лекин сиёсий атмосферадаги тоқатсизлик ва репрессиялардан чарчаш одамларда жим ўтиришдан фойда йўқлигини англашга олиб келди. 2025–2026 ўқув йили арафасида ҳам кўпчилик этник ўзбеклар она тилида биринчи синфларни очишни талаб қилишди. Ҳатто вилоят ва туман таълим бўлимлари ходимлари бунга ҳеч қандай қаршилиги йўқлигини, қарор фақат Ашхободдан келишини айтди. Кўрибсизки, маҳаллий амалдорларда ҳам ёпиқлик ва дискриминацияга нисбатан ҳеч қандай хоҳиш қолмаган,” — дейди таълим мутахассиси.
Туркманистонлик ўзбеклар ўзларининг тил, маданият, Ўзбекистонга борди-келди, виза ва йўловчи транспорт масалаларида қўшни Тошкентдан ёрдам зарурлигини айтишди.
“Каримов давридаги қўрқув ва душман излаш сиёсати тугаб, дунёдаги барча халқлар каби ўз этник ватандошлари билан алоқаларни тиклаш вақти аллақачон келган. Биз, туркманистонлик ўзбеклар, Тошкент учун фақат қўшни мамлакат фуқаролари эмас, балки бир жону бир тан бўлган жигарлармиз.
Нега Қозоғистон — дунё қозоқларининг ватани, нега Арманистон — дунё арманларининг, нега Озарбайжон — дунё озарбайжонларининг ватани, аммо Ўзбекистон дунё ўзбекларининг тарихий ватани ва ёрдамчиси эмас? Ўзгариш вақти келди,” — дейди 63 ёшли ёшули Саттор оға Кўҳнаурганчдан.
Озодлик журналисти Носир Зокир вафот этди
Қозоғистон тотал назорат тизимини барпо этмоқда. Унинг намунаси — Хитой бўладими?
Афғонистонда Толибоннинг «ахлоқ» сиёсати доирасида интернет бутунлай ўчирилди
Зеленский Европани ҳаво мудофаасини яратишга чақирди
Россияда муҳожирлар уйига жўнатадиган пулни чеклаш таклиф қилинди
Таклиф ташаббусчилари, муҳожирлар ўз юртига жўнатаётгани пул ҳажми ошиб кетганидан хавотирда.
Россия  Думасидаги "Янги одамлар" ("Новые люди") фракцияси киритган қонун лойиҳасида, меҳнат муҳожирлари ўз маошидан ортиқ суммадаги пулни чет элга жўнатишини тақиқлаш сўралган.
ТАСС агентлигига кўра, ташаббусчилар 2023 йилда муҳожирлари юртига пул жўнатмаси бўйича рекорд ўрнатгани - 18 млрд доллардан ошиқ пулни хорижга жўнатганидан хавотирда.
Депутатларга кўра, муҳожирлар бу пулнинг катта қисмини норасмий тарзда ишлаб топмоқда ва бунда ҳам улар, ҳам иш берувчилар солиқдан қочмоқда.
"Амалдаги қонунчилик меҳнат муҳожирлари томонидан чет элга жўнатилаётган маблағларнинг расмий даромадларига мослигини самарали назорат қилиш механизмларини назарда тутмайди", дея ҳужжатдан иқтибос келтирди ТАСС агентлиги.
Қонун лойиҳаси муаллифларига кўра, бундан буён муҳожирлар жўнатаётган пулини қаердан олганига оид ҳужжат, мисол учун, ойлик маоши ёки бошқа тўловларга оид ҳужжатни тақдим қилиши керак.
Ҳозирча, лойиҳа муҳокамада. Аммо қабул қилинса, нафақат муҳожир оилалари, балки хориждан пул тушумига боғлиқ - Ўзбекистон молиявий секторига ҳам таъсир қилиши мумкинлиги кутилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Марказий Банки жорий йил январ-март ойларида пул ўтказмалари ҳажми 32 фоизга ошгани ва бунга хорижга мигрантлар оқими ошгани сабаб эканини билдирган. 2024 йилда эса бу сумма 14,8 млрд. долларга етган, бунинг 77 фоизи ёки 11 ярим млрд. Россиядан жўнатилган.
Ўзбекистонда хориж валютасидаги пул муомаласи Россияда юрган миллионлаб меҳнат муҳожири жўнатмасига таяниб қолганини иқтисодчилар йиллардан буён таъкидлаб келади.
Шунингдек, “Адолатли Россия – Ҳақиқат учун” фракцияси ҳам меҳнат муҳожирлари оила аъзоларининг Россияга кириши ва яшашини тақиқлашни таклиф қилмоқда.
Бу фракция киритган қонун лойиҳасига кўра, шу йўл билан ҳукумат миграцион оқимни 15–20 фоизга камайтиради ҳамда ижтимоий инфратузилмага тушаётган юк: таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминотга кетадиган бюджет пулини қисқартиришга эришади.
Тожикистон: мустақиллик синовлари, сиёсий тизим ва ҳуқуқий баҳслар
Уларнинг портретлари муқаддас ҳисобланади: Туркманистон ва бошқа жойларда раҳбарлар суратлари культи
Афғонистондаги зилзилада 1400 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, ёрдам олис қишлоқларга етиши қийинлашмоқда