skype:alim.kohkan Facebook:Alim Kohkan
Афғонистон вице-президенти генерал Абдурашид Дўстим Толибон жангариларини қуролларини ташлаб таслим бўлишга чақирди. Дўстимга кўра, жангарилар таслим бўлмаган тақдирда улар йўқ қилинишини таъкидлади. Ҳозирда Форёб вилоятининг Қайсор туманини жангарилардан тозалаш бўйича ҳарбий амалиёт давом этмоқда.
Мазори Шариф шаҳрида фаолият юритадиган ”Осиё” ва “Меҳрабон” хусусий телеканалларининг солиқ тўламаганлик баҳонасида ёпилиши ва Кобулда бир мухбирнинг калтакланиши афғон мустақил журналистларининг жиддий ташвишларига сабаб бўлди. Журналистлар мазкур воқеани Афғонистонда сўз эркинлиги ривожланишига зарба беришини айтадилар.
Афғонистон вице президенти ва мамлакат ўзбеклари раҳбари генерал Абдурашид Дўстим Форёб вилоятида нотинчликлар юз бериши opтидан мазкур ҳудудга етиб борди. У шимолда барқарорликни тиклаш учун зарур бўлса ўзи шахсан жангларда иштирок этишини ҳам таъкидлади. Дўстим куни кеча Фoрёб вилоятида ўзбекларнинг қатор қишлоқлари жангарилар назоратига ўтиши муносабати билан Туркия сафарини тўхтатиб Афғонистонга қайтган эди.
Расмий Кобул яқинда қурол сўраб ШҲТга аъзо Россия ва Хитойга мурожаат қилган эди. Бироқ Афғон кузатувчилари Афғонистон Россиянинг замонавий қуролларига эҳтиёж сезаётганини инкор этмаган ҳолда, ШҲТ Афғонистонда ҳеч қачон НАТО ўрнини боса олмаслигини айтмоқдалар.
Афғонистон Ички ишлар вазири Нурулҳақ Улумий Балҳ вилояти маркази Мозори Шариф шаҳрида маҳаллий расмийлар билан учрашиб, афғон хавфсизлик кучларини давлат мухолифларига қарши кураш учун замонавий ҳарбий техникага жиддий эҳтиёжлари борлигини маълум қилди.