Токиода Жанубий Курил оролларини Россиядан Японияга қайтариш талабидаги нимойиш Владимир Путин сафари арафасида ўтди. Юзлаб намойишчи орасида аввал бу оролларда яшаган кишилар ҳам бўлди.
Туркия жанубидаги Адана шаҳрида чоршанбага ўтар кечаси ўрта ва юқори синф ўқувчилари яшаган ётоқхонада ёнғин чиқди. Ёнғин натижасида 11 ўқувчи қиз ва бир инструктор нобуд бўлди.
Сурия армияси қўмондонлиги Ҳалаб шарқидаги кўплаб мавзеларни эгаллаб олгани ҳақида хабар тарқатди. Мухолифатчи кучлар бошқа масканларга чекинганлар.
Одесса вилояти собиқ губернатори Михаил Саакашвили якшанба куни Украина пойтахти Киев шаҳрида бўлиб ўтган митингда Олий Радага муддатидан олдин сайлов ўтказилишини талаб қилди.
24 ноябрь оқшомида Ироқнинг Ҳилла шаҳридаги ёқилғи қуйиш шахобчасида юк машинасига бомба жойлаган худкуш ўзини портлатиб юборди. Портлаш оқибатида 100 га яқин одам нобуд бўлди.
Давомини ўқинг