Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 27 декабрь куни портлаш содир бўлди. Ҳодиса жойида тезкор хизматлар ишлаяпти.
26 декабрдан 27 декабрга ўтар кечаси Хўжандда юз берган шамол шунчалар кучли бўлдики¸ унинг овози шаҳарликларни ваҳимага солиб қўйди. Хўжанд марказидаги 16 метрлик янги йил арчаси кучли шамол натижасида ағдарилиб тушди.
Германиялик олимлар дунёдаги энг катта "сунъий қуёш"дан экологик тоза ёқилғи олиш учун тадқиқотларда фойдаланмоқдалар.
Россия Марказий сайлов комиссияси мухолифатчи Алексей Навальнийни президентликка номзод ўлароқ рўйхатга олишдан бош тортди. Бу қарорни МСК Навальнийнинг судлангани билан изоҳлади.
Қирғизистон пойтахти Бишкекда 25 декабрь куни RAVON автосалонининг очилиши муносабати билан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар кўргазмаси бўлиб ўтди.
Кобулдаги афғон разведкаси биноси олдида содир бўлган портлаш оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди. Ҳужум учун масъулиятни "Ислом давлати" экстремистик гуруҳи ўз зиммасига олди.
Давомини ўқинг