Япония парламенти 9 июнь куни императорнинг тахтни тарк этишига имкон берувчи қонун қабул қилди. Акихито сўнгги икки аср ичида тахтдан воз кечган илк япон императори бўлиши мумкин.
Тошкентдаги Муқимий номли давлат мусиқали театри Қирғизистоннинг Ўш вилоятига бир ҳафталик гастроль билан келди. Театрнинг 14 кишилик гуруҳи ўз ижодий сафарини 7 июнь куни Ўшдаги Бобур номли ўзбек академик драма театрида “Жайдари келин” комедиясини намойиш қилиш билан бошлади.
Литва расмийлари Россия чегарасида баландлиги 2 метр бўлган девор қуришни бошлаб юбордилар. 45 километрга узанган бу девор, Литва расмийларига кўра, кўнгилсиз провокацияларнинг олдини олиши мумкин.
Давомини ўқинг