Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ҳар йили Рамазон ойида очиладиган Ифтор бозорида нишолданинг, хусусан, Қўқон нишолдасининг ўзига хос ўрни бор. Ўшлик қандолатчи Мадаминжон Исмоилов нишолданинг тайёрланиш жараёнини Озодлик муштарийлари учун кўрсатиб берди.
12 июнь - Россия кунида полиция йирик шаҳарларда норозилик тадбирига чиққан 1400 дан ортиқ одамни ҳибсга олди. Ҳибс авж олган пайтда қўшни кўчаларда расмийлар байрам тантаналарини ўтказиш билан банд эдилар.
11 июндан эътиборан Украина ва Европа Иттифоқи ўртасида визасиз тартиб жорий қилинди. Бундай имкониятдан биометрик паспорт эгалари бўлган украиналиклар фойдалана оладилар.
Туркияда яшаётган таниқли санъаткорнинг даъво қилишича, Ўзбекистон чегарачилари унинг Туркиядан Ўзбекистонга қайтган отаси Сирожиддин Каримовни давлат чегарасида ушлаганлар. Чегарачилар 76 яшар Сирожиддин Каримни чегарани ноқонуний кесиб ўтишда айблаганлар. Санъаткорнинг отаси кун давомида ички ишла
Давомини ўқинг