Ҳусийларнинг дронлари Ямандаги ҳукумат кучларининг ҳарбий парадига ҳужум уюштирди. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, ҳужум чоғида 6 киши нобуд бўлган.
8 январь куни Москвадаги “Фарғона Уйи”да меҳнат муҳожирлари фарзандлари учун Янги Йил байрами уюштирилди. Унга келган 40 зиёд болага Қорбобо ва Қорқиз томошаси ташкил қилинди, Янги йил совғалари улашилди.
Озарбайжонлик блогер Меҳмон Ҳусейнов мамлакат биринчи хоними вице президент этиб тайинланганини сўроқ остига олганидан кейин ҳибсга олинди. Блогернинг адвокатига кўра¸ у 7 йилга қамалиши мумкин.
Жаҳоннинг энг бой одами бўлган Жефф Безос хотини Маккензи билан ажрашишга қарор қилди. Эр-хотин чорак аср бирга ҳаёт кечирган.
Блогер ва тадбиркор Камилла Шоканова Остонада яшайди. У церебрал фалаж¸ аммо уни кўпчилик маст деб ўйлайди. Шоканованинг айтишича¸ Қозоғистонда ногиронлар кўп ҳолатларда камситилади. Камилла ана шу муносабатни ўзгартириш ниятида.
Дональд Трамп америкаликларга телемурожаатида жанубий чегарада юзага келган бўҳрон ва ҳукумат ишининг тўхтаб қолгани ҳақида сўзлади. У девор қурилиши учун маблағ ажратишни талаб қилди, демократларни хавфсизлик ҳақида қайғурмаганликда айблади, бироқ фавқулодда ҳолат жорий этгани йўқ.
Қирғизистоннинг Чуй вилояти Сусамир қишлоғида журналист илк маҳаллий ФМ радио ташкил қилди. Радиода асосан кўнгиллилар ишлайди. Радио маҳаллий аҳолининг янгиликларга бўлган эҳтиëжини қондириш мақсадида ташкил қилинган.
Қирғизистон пойтахтида 7 январь куни Хитойдан келган мигрантларни ватанларига депортация қилиш талаби билан намойиш ўтказилди.
Константинополь умумжаҳон черкови патриархи Варфоломей Украина янги православ черкови архиепископи Эпифанийга автокефалия тўғрисидаги “томос”ни топширди. Ушбу тарихий ҳужжат Украина православ черковига Россиянинг 330 йиллик диний назоратидан сўнг мустақиллик берди.
2018 йилнинг сўнгги ҳафтасида Швеция прокуратураси икки ўзбекистонлик, 46 яшар Фарҳод Тошмуҳаммедов ва 30 яшар Бахтиёр Умаров, ҳамда бир қирғизистонлик, 39 яшар Отабек Абдуллаевни террор ҳужумларини тайёрлашда айблади.
Давомини ўқинг