Германиянинг Ботроп шаҳрида Янги йил кечаси ҳайдовчи ўз машинасини оломон устига ҳайдаши оқибатида 4 киши тан жароҳати олди.
Магнитогорскда қулаб тушган уй вайроналари остидан бир сутка ўтиб 11 ойли чақалоқ қутқарилди. Хабар қилинишича, чақалоқ бундай совуқда иссиқ ўралганлиги туфайли тирик қолган.
2018 йилда бизни ҳайратга солган кўплаб воқеаларга гувоҳ бўлдик. Бу видеода ҳикояси миллионларни руҳлантирган баъзи қаҳрамонларни ёдга оламиз.
2018 йил тарихий воқеаларга бой бўлди: Шимолий Корея президенти 65 йилда илк бор Жанубий Кореяга борди. Саудия элчихонасида чавақланган журналист воқеаси дунёни жунбушга солди. Путин яна президент бўлди. Муҳожир болалар Трамп қаҳрига учради. Саудиялик аёллар машина ҳайдаш ҳуқуқини қўлга киритди.
Ўтиб бораётган 2018 йил ичида Озодликнинг Ютубга қўйилган видеолавҳалари 100 миллион маротабага яқин томоша қилинди. Бугун биз Озодлик томонидан тайёрланган ва биргина Ютубда йил давомида энг кўп кўрилган бешта видеосини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Президент Трамп январь ойида АҚШ ширкатларига Хитойнинг Huawei ва ZTE компаниялари маҳсулотларидан фойдаланишни тақиқловчи фармон чиқариши мумкин. Бу ҳақда Рейтернинг воқеадан хабардор уч манбаси маълум қилган.
Ўзбек аёли асраб қолган рассом суратларини Хоразмга тақдим этмоқчи
Қирғизистонлик темирйўлчилар ўзбекистонлик ҳамкасблари билан Жалолобод-Андижон йўналишини қайта очиш бўйича музокаралар бошладилар. Бу йўналиш қайта ишга тушса, Қирғизистон жанубидан Ўзбекистон орқали олис манзилларга йўл олиш мумкин.
Украинада ҳарбий ҳолат муҳлати ниҳоясига етди. Президент Порошенко чоршанба куни ҳарбий ҳолат муддатини чўзмаслик қарорини очиқлади.
Давомини ўқинг