Блогер ва тадбиркор Камилла Шоканова Остонада яшайди. У церебрал фалаж¸ аммо уни кўпчилик маст деб ўйлайди. Шоканованинг айтишича¸ Қозоғистонда ногиронлар кўп ҳолатларда камситилади. Камилла ана шу муносабатни ўзгартириш ниятида.
Дональд Трамп америкаликларга телемурожаатида жанубий чегарада юзага келган бўҳрон ва ҳукумат ишининг тўхтаб қолгани ҳақида сўзлади. У девор қурилиши учун маблағ ажратишни талаб қилди, демократларни хавфсизлик ҳақида қайғурмаганликда айблади, бироқ фавқулодда ҳолат жорий этгани йўқ.
Қирғизистоннинг Чуй вилояти Сусамир қишлоғида журналист илк маҳаллий ФМ радио ташкил қилди. Радиода асосан кўнгиллилар ишлайди. Радио маҳаллий аҳолининг янгиликларга бўлган эҳтиëжини қондириш мақсадида ташкил қилинган.
Қирғизистон пойтахтида 7 январь куни Хитойдан келган мигрантларни ватанларига депортация қилиш талаби билан намойиш ўтказилди.
Константинополь умумжаҳон черкови патриархи Варфоломей Украина янги православ черкови архиепископи Эпифанийга автокефалия тўғрисидаги “томос”ни топширди. Ушбу тарихий ҳужжат Украина православ черковига Россиянинг 330 йиллик диний назоратидан сўнг мустақиллик берди.
2018 йилнинг сўнгги ҳафтасида Швеция прокуратураси икки ўзбекистонлик, 46 яшар Фарҳод Тошмуҳаммедов ва 30 яшар Бахтиёр Умаров, ҳамда бир қирғизистонлик, 39 яшар Отабек Абдуллаевни террор ҳужумларини тайёрлашда айблади.
Россиянинг Магнитогорск шаҳрида портлаш оқибатида қулаб тушган кўп қаватли уй остида қолиб ҳалок бўлган Шуҳрат Улфатов оиласининг жанозаси ўқилди. Шуҳрат Улфатовнинг ўзи Челябинск касалхонасида комада бўлганлиги учун жанозада қатнаша олмади. Жасадлар дафн учун Тожикистонга жўнатилди.
Инсоният тарихида илк бор Хитой зонди Ойнинг орқа томонига қўнди. Шу пайтгача космик аппаратлар фақат ой ортидан учиб ўтарди, холос.
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида “Сталиндан қолган пуллар СССР даврида туғилган кишиларга бўлиб берилар экан” қабилидаги миш-миш кенг тарқалиб, бир ойдан буён айрим шахслар Совет Иттифоқининг Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ва паспорти мавжуд бўлган одамлардан ҳужжат тўплаяпти.
Германиянинг Ботроп шаҳрида Янги йил кечаси ҳайдовчи ўз машинасини оломон устига ҳайдаши оқибатида 4 киши тан жароҳати олди.
Магнитогорскда қулаб тушган уй вайроналари остидан бир сутка ўтиб 11 ойли чақалоқ қутқарилди. Хабар қилинишича, чақалоқ бундай совуқда иссиқ ўралганлиги туфайли тирик қолган.
Давомини ўқинг