Ўзбекистон президентининг 16 май куни Андижон вилоятига ташрифи чоғида "уй берилди" деб ТВда кўрсатилган 35 яшар Хуршида Тиллаева Озодликка аслида ҳеч қандай уй олмаганини айтиб берди.
Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг овози деб иддао қилинаётган аудиоёзувда овоз эгаси вилоят Мажбурий ижро бюроси ва Солиқ идораси бошлиқларига уларнинг “ичагини суғуриб, бошига салла қилиш”, билан таҳдид қилади.
Озодлик муштарийси Сурхондарё вилоятидан йўллаган видеода суварак босган шифохона акс этган. Шахсига оид маълумотларни сир сақлаган муштарий шифохона маъмуриятини бинода тозаликни сақлаш, шароитни яхшилашга чақирмоқда.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг "Халқ хизматкори" партияси парламент сайловида иштирок этиш учун ўз сафига номзодларни қабул қила бошлади. Даъвогарлар ўз ютуқ ва қонунчилик ташаббусларига оид таклифларини тақдим этган ҳолда интернет орқали ариза топширишлари мумкин.
Австрия парламенти кўпчилик овоз билан канцлер Себастьян Курц ва унинг ҳукуматига ишончсизлик билдирди. Бунга вице-канцлер Хайнц-Кристиан Штрахе билан боғлиқ коррупция жанжали сабаб бўлган.
АҚШлик бизнесмен Роберт Смит бир пайтлари ўзи ўқиган олигоҳга бориб, ўқишни кредит эвазига тамомлаган талабаларнинг барча қарзларини тўлаб беришини айтди. Бу эса жами 40 миллион долларни ташкил этади. Ўзбекистонлик бойлар талабаларнинг ўқишини тўлаб беришига қандай қарайсиз?
Ўзбекистон президентининг соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаси ходимларини ободонлаштириш ишларига жалб этишни қатъий тақиқлаш ҳақидаги қатъий кўрсатмасига қарамай, Тошкент вилояти Чиноз тумани Тиббиёт бирлашмаси шифокор ва ҳамширалари муттасил тарзда кўча тозалашга мажбурланмоқда.
Хоразм вилояти Хива тумани "Сапча" қишлоғи аҳолиси 45 йилдан буён янги мактаб барпо этиш ваъдаларига ишониб яшайди. Қишлоқ болалари ҳамон 4 километр узоқликдаги мактабга пиёда қатнамоқда.
Давомини ўқинг