Ўтган йили Тошкент вокзали ёнидаги "Тошкент герби" (Танга- копейка) ёдгорлиги олиб ташланди. Ёдгорлик ўрнига атоқли қорақалпоқ шоири Бердақ ҳайкали қўйилиши айтилди. Яқинда Бердақ ҳайкали бошқа жойга ўрнатилди. Бироқ ёдгорлик ўрни бир йилдан бери бўш ётибди.
Шофиркон туманидаги "Обод қишлоқ" дастурига киритилган Жўйработ қишлоғи турғунининг ëзишича¸ дастур доирасида қишлоқда бошланган ишлар охиригача етказилмасдан ташлаб қўйилган. Йўл чеккалари қазиб ташланган¸ ўрнатилган столбалар эса нотўғри ўрнатилгани сабабли қайта суғуриб олинган.
Озодликка йўлланган бу видеоларда юзлаб "Сурхон" футбол жамоасининг мухлислари "Насаф" билан ўйиндан кейин стадион ташқарисида йиғилиб, жамоа автобусини ўраб олди. ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари мухлисларни тўхтатишга уринди. Мухлислар "жамоа тозаланиши"ни талаб қилмоқда.
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 27 июль куни соат 17 да Урганч туманида бузилган уйлари учун товон пули ололмаганидан норозилик билдириб, 27 июлга ўтар кечаси Урганч-Ҳазорасп автомобиль йўлини икки соатга тўсиб қўйган аҳоли билан учрашди.
Фарғона вилояти Учкўприк туманида президент Мирзиёев келишига кўча бўйидаги уйларни чиройли қилиб кўрсатиш учун, уларни таъмирлаш давлат муассасалари зиммасига юклатилди. Яна мажбурлаш...
Урганч шаҳри Истиқлол кўчасидаги уйлари бузилаëтганларнинг ëзишича¸ улар яшаб турган уйларидан мажбуран кўчага ҳайдаб чиқарилмоқда. Уларга ижарада вақтинча яшаб туришлари учун ажратилган уйнинг эгалари эса яшашга бошқа жойи йўқлигини айтмоқда.
OzodLiveнинг навбатдаги дастурида бузилиш ишлари ортидан уй ва бизнесини ҳимоя қилиш учун аҳоли қандай чоралар кўришга мажбур бўлаётгани муҳокама қилинади. Шунингдек, Москвада полициячи томонидан аёвсиз калтакланган муҳожир билан ҳам суҳбатлашамиз.
Россиялик таниқли рассом Никас Сафронов ярим йилдан буён Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев суратини чизмоқда. Сафронов асосан давлат раҳбарлари ва таниқли шахслар суратини чизиш билан танилган.
Машҳур ўзбек қизиқчиси Ҳожибой Тожибоев туғилиб ўсган Янгиқишлоққа Озодлик сафар қилди. Қизиқчининг оила аъзолари, ўқитувчиси, дўстлари Ҳожибойнинг ёшлиги ҳаётидан сиз эшитмаган воқеаларни сўзлаб берди.
Сирдарë вилояти Оқ олтин туманидан бўлган собиқ депутат ва фермер бўлган аëллар президентга мурожаат қилиб¸ туман ҳокими бедодликлардан қутқаришни илтимос қилди. Уларга кўра¸ ҳоким президентнинг "ҳокимлар менинг жойлардаги вакилим" деган гапидан кейин босар-тусарини билмай қолган ва унга ҳеч кимнинг
Давомини ўқинг