Шовот туманилик (Хоразм вилояти) 25 яшар қассоб Бунёд Сапаев 15 август оқшомида Янгибозор туман ички ишлар бўлимида терговчилар томонидан аёвсиз калтакланганини иддао қиларкан, олган жароҳатлари туфайли Шовот туман шифохонасига тушганини билдирди.
Хоразм вилояти Урганч тумани Қоровул қишлоғи Арбоблар маҳалласи турғуни 48 яшар Анжим Тўрамуротова ҳозирги пайтда уч нафар фарзанди ва эри билан ярми бузиб ташланган уйда яшайди. Маҳаллада кўп қаватли турар жой қурилиши бошланиши билан унга тегишли бўлган уй айвони ва хоналари бузиб ташланган.
Москва шаҳар суди қарори билан талаба Егор Жуков 27 сентябргача ҳибсда қоладиган бўлди. У 27 июль куни Москвада бўлиб ўтган норозилик акциясида иштирок этгани учун ҳибсга олинган. Тергов тахминича, Жуков "оммавий тартибсизликлар"га алоқадор бўлган. Талабага 600 дан зиёд киши кафолатчи бўлганди.
Самарада заҳарланган 69 муҳожирдан бири ўлди, Самарқандда гемофилия хасталарига дори йўқ, гейлар жамоаси Мирзиёевдан ёрдам сўради
Суриянинг САНА давлат агентлиги ҳукумат кучлари Идлиб вилоятидаги Ал-Ҳабит шаҳрини эгаллагани ҳақида ҳақида хабар тарқатди. Бу аҳоли пункти мухолифат кучлари назорати остида қолаётган сўнгги йирик орол бўлиб ҳисобланарди.
13 август куни Хива шаҳрида қовун сайли бошланди. Унда Хоразм вилоятида етиштириладиган қовун турлари намойиш қилинмоқда. Сайилдан мақсад чет эллик сайëҳлар оқимини ошириш экани айтилмоқда.
Чироқчи тумани Районобод қишлоғида яшовчи Роза Эргашованинг ëзишича¸ унинг уйи Обод қишлоқ дастури доирасида йўл кенгайтириш муносабати билан бузиб ташланган. Ҳокимият вакили уй ноқонуний қурилганини айтиб¸ компенсация берилмаслигини айтмоқда.
Сурхондарë вилояти Сариосиë тумани Шарғун шаҳрида пишириқ цехи очган тадбиркорнинг ëзишича¸ унинг яшаб турган уйи ва цехини ҳокимият вакиллари президент фармонига кўра дея бузишган. 200 миллион сарфлаб қурилган уй ва цехни 20 миллионга баҳолашган.
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга 13 август куни "Қотиллик”, “Қуролдан ноқонуний фойдаланганлик”, “Оммавий тартибсизликлар уюштирганлик” каби моддалар бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Пенсильвания штатидаги хусусий болалар боғчасида чиққан ёнғинда 5 бола нобуд бўлди.
Жиззах вилояти Фориш тумани шифохонасида даволанаëтган беморларнинг ëзишича¸ шифохонани таракан босиб кетган. Уларга кўра¸ овқат қўйишга музлатгич йўқлиги учун таракан кўпайиб кетган.
Давомини ўқинг