2000 йилларда Ўзбекистон шоу бизнесида тадбирлар уюштирувчи сифатида ишлаган Гулчеҳра Исабоева¸ ҳаëтининг 4.5 йилини Ўзбекистон қамоғида ўтказди. Махсус уюштирилган туҳмат қурбони бўлганини таъкидлаëтган Исабоева¸ Зангиота аëллар колониясидаги кундалик ҳаëт ҳақида ҳикоя қилди.
Тошкентда енгил автомобил ойналарини қорайтириш - "тонировка" қилиш бизнеси гуллаб-яшнамоқда. Ҳукумат қарори билан пуллик қилиб қўйилган "тонировка" савдоси тушуми ИИВ моддий-техник базасини ривожлантириш ҳамда ходимлари маошини оширишга йўналтирилган.
ХХР Тайванга F-16V қирувчи учоқларини сотиш ҳаракатида бўлган АҚШ ширкатларига янги санкциялар жорий қилмоқчи.
Буюк Британиянинг Ҳонконгдаги консулхонаси ходими Саймон Чен Хитойнинг Шэньчжэнь вилоятига кетганидан буён ўтган икки ҳафта ичида алоқага чиқмаган. Лондон ўз ходимининг Хитой Халқ Республикаси расмийлари томонидан қўлга олинган бўлиши мумкинлигидан ташвишланаяпти.
15 августдан бошлаб Ўзбекистонда электр энергияси, табиий газ, бензин ва дизель ёнилғисининг янги нархлари кучга кирди. Ёқилғи-энергетика ресурслари нарх ва тарифларига киритилган ўзгартишлар Вазирлар Маҳкамасининг 30 июлдаги қарори билан тасдиқланган.
Германия канцлери Ангела Меркель ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан Шопрон шаҳрида "темир парда" қулаши ибтидоси бўлган "Европа сайли"нинг 30 йиллигини нишонладилар.
Афғонистон пойтахти Кобулдаги тўйда содир бўлган портлаш камида 63 кишининг умрига зомин бўлди.
Ўзини ўзбекистонлик жинсий озчиликлар вакили деб тақдим этган активист мамлакатда гей шахсларга нисбатан зўравонлик ортиб боришидан ҳавотир билдирди. У президент Мирзиёевдан ЖКнинг 120-моддаси "Бесоқолбозлик"ни бекор қилишни илтимос қилди.
Шовот туманилик (Хоразм вилояти) 25 яшар қассоб Бунёд Сапаев 15 август оқшомида Янгибозор туман ички ишлар бўлимида терговчилар томонидан аёвсиз калтакланганини иддао қиларкан, олган жароҳатлари туфайли Шовот туман шифохонасига тушганини билдирди.
Хоразм вилояти Урганч тумани Қоровул қишлоғи Арбоблар маҳалласи турғуни 48 яшар Анжим Тўрамуротова ҳозирги пайтда уч нафар фарзанди ва эри билан ярми бузиб ташланган уйда яшайди. Маҳаллада кўп қаватли турар жой қурилиши бошланиши билан унга тегишли бўлган уй айвони ва хоналари бузиб ташланган.
Давомини ўқинг