Ўзбекистон пойтахтида сўнгги чорак асрда илк бор Тожикистон савдо-саноат кўргазмаси очилди. Унда Тожикистоннинг машинасозлик ва тоғ-кон саноати, енгил ва озиқ-овқат саноати соҳасида фаолият юритувчи 130 дан ортиқ корхона маҳсулотлари намойиш қилинмоқда.
Ўзбекистондаги "Қўрқмаслар" деб аталувчи инсон ҳуқуқ ҳимоячилари гуруҳи фаоллари Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида ўқитувчи ва шифокорлар пахтага сафарбар этилгани, ота-оналари далага ҳайдалган ёш болалар эса қаровсиз қолгани ҳақида хабар берди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев 5 октябрь куни давлат ташрифи билан Тошкентга келди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Қирғизистон президенти ва унинг рафиқасини Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан кутиб олди.
Ўшда Ўзбекистон ҳукумати хомийлигида 630 ўринли Навоий номидаги умумтаълим мактаби қурилмоқда. Қурилиши ишларини Ўзбекистоннинг “Трест12” ҳамда “БунёдГрандСервис” ташкилотлари олиб бораяпти. Мактаб лойиҳаси эса, “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” томонидан тузилган. 630 ўринга мўлжалланган умумтаълим мактаби қурилиши тўла равишда Ўзбекистон томонидан молиялаштирилади.
Президент Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь куни Қирғизистон вақти билан соат 14да Бишкекка давлат ташрифини амалга ошириш учун келди.
Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Сафед Булон қишлоғи Ўзбекистоннинг Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани билан чегарадош. Сафед Булонда истиқомат қилувчи 7 минга яқин аҳолининг 90 фоиздан ортиғини ўзбеклар ташкил қилади.
18 июнь куни Украина пойтахтида режалаштирилган гей-парадда 2 ярим минг киши иштирок этди. Бу парадга қарши жинсий озчиликларга қарши бўлган гуруҳлар акцияси ҳам бўлди. Ҳар икки тадбир кўпсонли полиция ходимларининг кучайтирилган назорати остида ўтказилди.
Муқимий номидаги театрнинг гастроллари Ўшда 6 июнь куни бошланган эди. Бу ерда ўзбек санъаткорлари Ўш шаҳрида ва вилоятнинг қатор туманларида “Жайдари келин” спектаклини намойиш этдилар. Театр санъаткорлари гастроллар ёпилиши арафасида Ўшнинг Амир Темур шаҳарчасида қирғиз санъаткорлари билан биргаликда дўстлик концертини ҳам ўтказди.
Давомини ўқинг