18 июнь куни Украина пойтахтида режалаштирилган гей-парадда 2 ярим минг киши иштирок этди. Бу парадга қарши жинсий озчиликларга қарши бўлган гуруҳлар акцияси ҳам бўлди. Ҳар икки тадбир кўпсонли полиция ходимларининг кучайтирилган назорати остида ўтказилди.
Муқимий номидаги театрнинг гастроллари Ўшда 6 июнь куни бошланган эди. Бу ерда ўзбек санъаткорлари Ўш шаҳрида ва вилоятнинг қатор туманларида “Жайдари келин” спектаклини намойиш этдилар. Театр санъаткорлари гастроллар ёпилиши арафасида Ўшнинг Амир Темур шаҳарчасида қирғиз санъаткорлари билан биргаликда дўстлик концертини ҳам ўтказди.
Қирғизистонда ягона бўлган Ўшдаги Бобур номли ўзбек академик драма театрига Ўзбекистон ҳукумати томонидан ваъда қилинган 50 минг долларлик ёрдамнинг 30 минг долларига яқини келди. Бу ҳақда театр раҳбари Набижон Мамажонов маълум қилди. Унга кўра, ёрдам “Бобур туғёни” спектакли учун кийим - кечак ва саҳна безакларидан иборатдир.
Хива яқинидаги қишлоқда яшовчи қозоқлар туя боқишади¸ боғдорчилик билан шуғулланишади. Хива шаҳрида Бекет ота музейи бор. У Шерғозихон мадрасасида жойлашган.
Давомини ўқинг