Суриянинг Хасака минтақасидаги лагерда сақланаётган ўзбекистонлик аёллар ҳаётда қолиш тобора таҳликали тус олаётганини айтмоқда. Уларга кўра, таҳлика “Ислом давлати” террор гуруҳи яна тикланишига умид қилиб, ортга қайтишни истамаётган радикал кайфиятдаги шахслардан келмоқда.
Икки ой аввал Озодликка мурожаат қилган андижонлик 25 яшар Шодиёна Давлатова Хитойдан ватанига қайтди. Хитойга келин бўлган Шодёна оилавий зўравонликдан шикоят қилиб, уйига қайтишга ёрдам сўраганди. Яқинда Хитойдаги яна икки ўзбек келини элчихона кўмагида уйига қайтди.
Президент Мирзиёевнинг топшириғи билан 156 ўзбекистонлик "Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан қайтарилди". Ҳозирча уларнинг айнан қайси давлатдан келтирилгани аниқ айтилмади. Озодликда мавжуд маълумотга кўра, Сурия ва Ироқдаги лагер ва қамоқларда яна ўнлаб ўзбекистонлик қолмоқда.
Спортнинг байдарка ва каноэда эшкак эшиш тури ўзбек аёллари орасида энди ривожланмоқда. Ўтган йилнинг кузида ёш байдаркачи Гулбаҳор Файзиева ҳалқаро олимпиадада Ўзбекистон учун илк олтин медални қўлга киритди. Озодлик чемпион қиз билан учрашиб, унинг уйида меҳмонда бўлди.
9 апрель куни Тошкент шаҳри Сергели туманида яшовчи қарийб 60 нафар аҳоли вакили президент девонига шикоят қилиб борди. Улар кам таъминланганларга берилган уйлар нархи ошганига норозилик билдирган. Норозилар иддаосига кўра, уларни алдаб, 3та автобусга солиб, девон олдидан олиб кетишган.
Хитойга келин бўлган андижонлик 25 яшар Шодиёна Давлатова оилавий зўравонликдан шикоят қилиб, уйига қайтишга ёрдам сўради. Яқинда Хитойдаги икки ўзбек келини элчихона кўмагида уйига қайтганди.
Жиззахнинг Бахмал туманида яшаётган 100 яшар Шарофат Исаева ҳақида Озодлик хабар берганидан 1 кун ўтиб, унга ногиронлик аравачасини беришди. 1-гуруҳ ногирони бўлган момо аравачани 10 йил кутди. Аммо, маълум бўлишича, у йиллардан буён қатор имтиёзларни олмай келаётир.
Давомини ўқинг