Британиялик олимлар бир неча кун ичида қўйларни машҳур кишилар суратига қараб танишга ўргатишга муваффақ бўлдилар.
Жорий ҳафта охирида, шанба куни Абу-Даби Лувр музейининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади. 2007 йили Париж Луври Абу-Дабида 2012 йилгача янги музей қурилишини эълон қилган эди. Музей очилиши бир неча марта кечиктирилган. Абу-Даби “Лувр” номидан 30,5 йил давомида фойдаланиш учун Францияга 525 миллион доллар тўлаган.
БМТнинг Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш дастури етакчиси Эрик Солхейм жаҳон ҳамжамияти иссиқхона газларини камайтириш бўйича олдига қўйган мақсадлари билан керакли чоралар ўртасида “ҳалокатли” фарқ борлигини таъкидлади.
Озодлик радиоси жорий йил октябрь ойи бошида “Южное” дизайн бюроси ҳамда “Южмаш” заводининг 16 нафар вакили ва ходими билан суҳбатлашди. Уларнинг барчаси Шимолий Корея улардан ракета технологиясини сотиб олгани ҳақидаги миш-мишларни ёлғон, деб билади.
Атроф-муҳитнинг ифлосланишига қарши курашаётган Хитой расмийлари мамлакатдаги минглаб завод ва фабрикани вақтинча ёпди. Мутахассислар ҳисоб-китобларига кўра, Хитойдаги заводларнинг 40 фоизи иши тўхтатилган бўлиши мумкин.
Сингапур расмийлари кейинги йилдан бошлаб мамлакатдаги хусусий автомобиллар сонига чек қўйилишини, оммавий транспорт воситалари сони эса оширилишини эълон қилдилар.
Хитойнинг Heavenly Palace фазо станцияси 2017 йил якунида Ерга қулаши кутилмоқда.
Олимлар илк маротаба икки нейтрон юлдуз тўқнашувини тўғридан-тўғри кузатишга муваффақ бўлди. Тўқнашув олимларнинг олтин ва платина каби оғир элементлар қандай юзага келиши ҳақидаги тахминларидан бирини тасдиқлади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO) етакчилигида ўтказилган янги изланиш натижаларига кўра, ишдаги носоғлом муҳит жисмоний ва руҳий касалликларга, ичкиликка ёки бошқа психоактив моддаларга берилишга олиб келиши ҳамда ишчиларнинг самарадорлигини пасайтириши мумкин.
Инсон юрагини тана ташқарисида “ухлатилган” ҳолда сақлаш методини аниқланди. Янги метод ёрдамида юракни махсус идишда бир кун ёки ундан ҳам кўп вақт тирик сақлаш мумкин.
Microsoft ширкатининг Windows бўйича директор ўринбосари Жо Бельфиоре Twitterда Windows Phoneнинг янги моделлари ва Windows Mobile OS дастурининг янги версиялари чиқарилмаслигини тасдиқлади.
АҚШлик олимлар Райнер Вайсс, Барри Бариш ва Кип Торн коинотдаги гравитацион тўлқинларни илк маротаба тўғридан-тўғри аниқлашгани учун физика бўйича бу йилги Нобель мукофоти билан тақдирландилар.
Давомини ўқинг