Журналистларни ўлдириш жамоатчиликни содир этилаётган жиноятлардан ғафлатда тутиш йўлларидан биридир. Айни пайтда бундай жиноятларни амалга оширган шахсларнинг 90 фоизи кимлиги аниқланмай, жазосиз қолмоқда.
Ўзбекистондаги телерадиоузатиш тизимларида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 14 апрель куни қабул қилган қарорида телерадиодастурларда изнсиз чиқиш ва давлатга қарши чақириқларнинг олдини олиш чоралари кучайтирилиши ҳақида гап боради.
Ўзбекистон Интернет маконида Twitter га ўхшаш ижтимоий тармоқ пайдо бўлди. Кузатувчилар Ўзбекистонда ҳукумат янги ижтимоий тармоқни йўлга қўйиш орқали Интернет маконини тўлалигича ўз назорати остига олишга уринаётганини таҳмин қилишмоқда.
Ўзбекистонда 11 декабрдан буён чоп қилинмаётган энг катта тиражли, кўнгилочар “Даракчи” ва “Суғдиëна” хусусий газеталари фаолияти 22 январдан бошлаб яна тикланиши айтилмоқда. Бу ҳақда Darakchi.uz сайти ўрнида пайдо бўлган Pressnews.uz интернет нашри хабар тарқатди.
Чоршанба, 11 декабрь куни Ўзбекистондаги кўнгилочар "Даракчи" ва “Суғдиëна” газеталари фаолияти тўхтатилди. Газетанинг 51- ва 52- сонлари бугун чоп қилиниши керак эди, аммо чоп қилинмади. “Даракчи матбуот уйи”га оид нашрларнинг тўхтатиб қўйилиши оқибатида 500 киши ишсиз қолади.
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида жорий ҳафта бошида бўлиб ўтган мажлисда компания ходимларининг таътил ва бошқа пайтларда чет элга чиқиши тақиқлаб қўйилди.
Каримованинг сўнгги твитларидан маълум бўлишича, 20 ноябрда "Келажак овози"нинг ўндан ортиқ фаоли терроризмда айбланиб, ҳибсга олинган. Каримова медиа лойиҳалари маслаҳатчиси Антон Коробков-Землянский 21 ноябрь куни Озодлик билан суҳбатда талабалардан икки нафарини пайшанба тонгда шахсан Каримова озод қилганини айтди.
Урганчда кучли иссиқ туфайли бир неча йўловчи самолётдан тушириб қолдирилди. Навоий аэропортида телефонидан порнографик видео топилган фуқаролар жазоланмоқда. Тошкентда калтакланган боғча ходимаси товон пул ололмаяпти. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.
Озодлик манбаларига кўра¸ Ўзбекистон давлат бюджетидан молияланадиган идора¸ қўмита ҳамда вазирликларга тегишли автомобиллар қонунга зид тарзда киракашларга ижарага берилмоқда. Улар орасида¸ иддаоларга кўра¸ Миллий матбуот марказига берилган машина ҳам бор.
2010 йил Ўш воқеаларидан кейин Кирғизстонда кескин озайиб кетган ўзбекча нашрлар вақт ўтган сайин яна жонлана бошлади. Аммо бу мутахассислар фикрича, бу муаммо ҳал бўлди, дейишга ҳали эрта.
Президент совринини олган тадбиркор етти йилга кесилди. Департамент қўлбола мойжувозларга қарши рейдларни кучайтирмоқда. Хориждан кираётган уяли телефонлар мажбурий маркировка қилиниши зарур. Матбуот шу каби воқеалар ҳақида ёзди.
Давомини ўқинг