Улар ҳозир Манас аэропортида турибди. Олинган сўнгги маълумотларга кўра, Руминия ҳукумати қочқинларга вақтинча бошпана беришга розилик берган. Бироқ Ўшдаги ҳибсхонада қолаётган 29 ўзбекистонлик қочқиндан 15 нафарининг тақдири борасида музокаралар ҳали ҳам давом этмоқда.
А.Арал Чоршанба куни Вашингтонда АҚШ Конгресси қошидаги Ҳелсинки комиссияси йиғилишида нутқ сўзлаган иштирокчилар Американинг Андижон воқеаларига муносабати юзасидан ташвишланиш билдирди. Йиғилишда Андижон воқеалари гувоҳи бўлган журналистлар¸ Ўзбекистоннинг етакчи мухолифат партияси раҳбари ҳамда нодавлат ташкилотлар вакиллари ўтган ой Андижонда рўй берган воқеаларни муҳокама қилдилар. Улар шунингдек¸ Вашингтонни Ўзбекистон ҳукуматига Андижон воқеалари юзасидан халқаро текширувлар ўтказишга рухсат бериш учун босим ўтказишга чақирдилар.
Тўлқин
А.Арал Куни-кеча Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро лига томонидан тарқатилган баëнотда 13 майда Андижонда рўй берган воқеалардан кейин Ўзбекистон ҳукумати республика бўйлаб инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари¸ мухолиф партиялар аъзолари ва ўзгача фикрдагиларга қарши компания бошлаганидан жиддий хавотир билдирилади. Лиганинг маълум қилишича¸ 21 майда ўзбекистонлик таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Саиджаҳон Зайнобиддиновнинг қамоққа олиниши билан бошқа инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва демократик кучларни қўлга олиш¸ қамаш ва уларга ҳужум қилиш ҳоллари кучайтириб юборилган.
Шерзод Юсупов
Давомини ўқинг