7 апрелдан бошлаб Ўзбекистон ҳаво мавжларида рус тилидаги янги кўнгилочар телеканал пайдо бўлди. Бу телеканални президент қизи Гулнора Каримовага қарашли “Terra Group” медиа холдинги Россиянинг СТС телекомпанияси билан ҳамкорликда ташкил этди.
Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдаги демократик кучлар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва мустақил журналистларнинг хориждан молиялаштирилишига қарши янги чораларни жорий этди.
http://img.nr2.ru/pict/arts1/11/42/114276.jpg Ўтган шанба куни Покистоннинг Жанубий Вазиристон вилоятида тўрт ўзбек жангариси ўлдирилди, бири қўлга олинди. Бу ҳақда маҳаллий маъмуриятга таяниб, Покистон расмийлари хабар қилди.
Энг сўнгги маълумотларга кўра, 17 декабрь куни ҳибсга олинган мухолифатчи шоир Юсуф Жума Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бошқармаси ҳибсхонасида сўроқ қилинмоқда.
Тарих қатларига жойланган 2007 йил давомида Ўзбекистон ташқи сиëсатида деярли жиддий ўзгаришлар кузатилмади десак¸ бу хулоса оддий тингловчи учун деярли ҳеч нарсани англатмас. Тошкент ҳукумати Россия ва Хитой билан яхши муносабатларни давом эттиришни ўз ташқи сиëсатидаги устувор вазифа қилишда давом этди десак¸ бу ҳам асосан мутахассисларга мўлжалланган гап бўлар.
Ўз президентлик ваколатларини 7 йилга узайтирган президент Ислом Каримов илк бор бу лавозимда умрбод қолиш ниятида эканига ишора қилди. Каримов Ўзбекистон халқига йўллаган янги йил табригида умрбод хизмат қилишдан бошқа мақсади ҳам, ҳаёти ҳам йўқлигини айтди.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мустақил ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовнинг айтишича¸ президент маъқуллаган ҳужжат¸ мамлакат конституцияси қабул қилинганлигининг 15 йиллиги муносабати билан эълон этилган амнистия ижросига оид тафсилотлардан иборат. Айни кунларда мазкур амнистия бўйича авф этилганларни озодликка чиқариш жараëни бормоқда.
Қабул қилинган кунларда бу ҳужжатларни мамлакат расмий матбуоти Ўзбекистоннинг демократиялашаётгани белгиси, деб баҳолаган эди.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 23 декабр куни ўтказилган президентлик сайловида овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 90,6 фоизи иштирок этганини маълум қилди. Сайловни кузатиш имкони берилган МДҲ давлатлари кузатувчилари эса Марказий сайлов комиссияси берган бу маълумотни якдиллик билан тасдиқламоқда.
Фарруҳ Юсуфий Ўзбекистонлик сайловчиларнинг 90 фоизидан ортиғи қатнашгани айтилаётган сайловларга ғарб ташкилотлари салбий баҳо бераётган бўлса, МДҲ ёки ШҲТ каби Россия назоратидаги тузилмалар уни ижобий баҳоламоқда. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти якшанба кунги овоз бериш жараёнини демократия ва эркинлик тамойилларга зид равишда ўтказилганини таъкидлаб баёнот берди.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси ҳали сайловларда кимнинг қанча фоиз овоз олганини расман эълон қилмай туриб¸ мустақил манбалар ва аксар ўзбекистонликлар 23 декабр кунги тадбирнинг жорий президент Ислом Каримовни яна етти йил ҳокимиятда қолдириш учун ўтказилгани ва душанба кечга бориб Каримовнинг 90 фоиз¸ балки ундан-да кўпроқ овоз билан ғалаба қозонгани эълон қилинажагини қатъий ишонч билан гапира бошладилар.
1989 йил июл ойидан бери Ўзбекистонни бошқариб келаëтган Каримовнинг лавозимдаги умри 2007 йил адоғида яна етти йилга узайтирилди. 1991 йил август ойида қилган чиқишида Каримов "Мен орқамдаги кўприкларни ëқиб юборганман" деган эди. Каримовнинг 1991 йилдан бери президентлик лавозимидаги фаолиятига назар ташласак¸ бу баëнотнинг мунтазам амалга ошиб келаëтганини кўрамиз.
Давомини ўқинг