Москвадаги Бакулев номидаги юрак-томир жарроҳлиги марказида ўзбекистонлик Улуғбек Рустамовнинг юраги муваффақиятли операция қилинди. Икки ёшдаги Улуғбекни қутқариш амалиётида турли миллат ва элат, дин ва эътиқод, ёш ва дунёқарашга эга инсонлар иштирок этди.
Ўтган ҳафта охирида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати мамлакат Жиноят кодексининг 177-моддасига қўшимча киритиш тўғрисидаги қонунни кўриб чиқди.
Ўзбекистонда 10 декабрдан бензин нархи 15 фоизга оширилиди. Жорий йилда ёнилғи нархи иккинчи марта оширлмоқда. Лекин бензин нархининг ошганидан ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг кўпчилиги бехабар қолмоқда. Чунки вилоятларда бир неча ойдан бери АЁҚШларда бензин қурғочилиги кузатилмоқда.
10 декабр куни Москвада Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ҳамда МДҲ давлатлари раҳбарларининг саммитлари ўтказилди. Бу йиғинларда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ҳам иштирок этди.
Фарғона.ру, Ҳаракат.нет каби бир нечта Интернет нашрлари Ўзбекистонда Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг китоблари чоп этилишига тақиқ қўйилгани ҳақида хабар тарқатишди. Бироқ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ўзи Озодлик билан суҳбатда бу хабарни бутунлай инкор қилди.
Тошкентга 8 декабр куни Британия Кент графлиги Шаҳзодаси Майкл етакчилигида инглиз тадбиркорларлари делегацияси келди. Шаҳзодаси Майкл савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия кенгаши йиғилишида қатнашади ва Ўзбекистон парламенти вакиллари билан учрашади.
Ўзбекистон аҳолиси меҳнатга лаёқатли қатламининг 5,6 фоизи ишсиздир. Мамлакатдаги ишсизлик кўлами тўғрисидаги бу маълумотни Ўзбекистон президенти республика Конституцияси қабул қилинганининг 18 йиллигига бағишланган тантанали маросимда маъруза қилаётиб эълон қилди.
"Ўзбеккино" миллий агентлигига кўра, Ўзбекистонда намойиш этилиши, кўпайтирилиши ва сотишга тавсия этиб бўлмайдиган деб топилган фильмлар рўйхати бу йил 744 тага етган. Ваҳоланки, беш йил аввал бундай фильмлар сони иккитагина эди.
Ўзбекистонда ўзи ва фарзандлари ўқиши учун олий ўқув юртига пул тўлаган кишилар даромадидан солиқ олинмайди. Мазкур тартиб 2011 йилнинг 1 январидан бошлаб жорий этилиши кутилмоқда.
Россияга иш излаб борган ўзбекистонликлардан бири Краснодарда ўриснинг машинаси тагида қолиб бир ўлимдан қолгани ҳақида гапирган бўлса, бошқаси ўз ҳамюрти қўлида ишлагани, ҳаққини талаб қилганда эса қулоғидан айрилганини ҳикоя қилиб берди.
Президент Ислом Каримов 10 декабр куни Москвада ўтадиган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ҳамда МДҲ саммитларида иштирок этади. Каримов КХШТнинг кейинги икки йилдаги саммитларию бошқа тадбирларида қатнашмай келаётгани инобатга олинса, Кремлнинг Тошкент раҳбари билан гаплашадиган муҳим гаплари тўпланиб қолганини тахмин қилиш мумкин.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов мамлакат Конституцияси қабул қилинганининг 18 йиллигига бағишланган тантанали мажлисда маъруза қилар экан, 2011-йилни "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили", деб эълон қилди. Ислом Каримов ўз маърузасида мажлис аҳлига уқдиришича, келаси йили кичик бизнес вакилларига ва хусусий тадбиркорларга кенг имкониятлар берилади.
Давомини ўқинг