Ўзбекистон Чехиядан 20та трамвай сотиб олишни режаламоқда. Трамвайлар ҳар бирининг бир миллион долларга тушиши айтилмоқда. Чехиянинг Прагомакс ширкати келаси уч йилда Ўзбекистонга етказиб берадиган трамвайларнинг замонавий ва қулай экани айтилади.
"Бундан 20 йил бурун Литва мустақиллиги минбарига айланган Вилнюс телемарказидаги қонли воқеалар Ўзбекистонда ҳам акс-садо берган ва халқимизни мудроқликдан уйғотган эди"¸ деб эслайди ўзи гувоҳ бўлган бу жараëнларни таниқли ўзбек киноҳужжатчиси Абдулазиз Маҳмудов.
12 январ куни Ўзбекистонни иқтисодий эркинликлар муттасил бўғилиб келаëтган давлат сифатида эътироф этган Heritage жамғармаси хулосасига муносабат билдирган ўзбек тадбиркорлари ва иқтисодчилари¸ Ғарб таҳлилчилари фикрларини ўз кузатишлари асосида қувватладилар.
Ўзбекистон кейинги 10 йил давомида инсон эркинликлари вазияти муттасил ëмонлашиб бораëтган дунëнинг саноқли давлатларидан биридир. Қарийб 40 йилдан бери жаҳондаги эркинлик манзарасини кузатиб келаëтган АҚШ нинг нуфузли Freedom House гуруҳи янги ҳисоботи хулосаси шундай.
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган 64/6- жазони ўташ муассасасида олти нафар маҳкум қамоқхонадаги зўравонликларга норозилик сифатида ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда Озодликка хабар берган тутқунлар яқинларига кўра, улардан бири ўлган, қолганлари оғир жароҳат олган.