Озодлик радиосига сим қоққан тингловчилар бу сафар унитилиб бораётган ўзбек хофизлари куйлаган қўшиқлар ҳақида маълумот беришни, спорт ҳақидаги эшиттиришларга кўпроқ ўрин берилишини илтимос қилишди. Шунингдек, тингловчиларимиздан бири узоқ йиллардан бери тузалмай келаётган касаллигини даъволай олувчи шифокор излаётганини айтди.
Ҳурматли муштарий, Озодлик Интернет саҳифаси Ўзбекистонда тўсиб қўйилгани ва саҳифамизга кириш йўллари ўта чеклангани боис, Сиз учун бу тўсиқларни айланиб ўтишнинг йўлларини ўйлаб қўйганмиз.
Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги академиясида инсон ҳуқуқлари бўйича ресурс марказ очилди. Ресурс маркази очилиш тантаналарида ЕХҲТнинг Тошкентдаги вакили Иштван Венсел, Ўзбекистон республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов қатнашди.
14 январ куни Тунисда¸ айни кунларда Миср¸ қолаверса Яманда бораëтган халқ исëни ҳақида Ўзбекистон матбуоти оғиз очмаëтир. Аммо бу жараëнларни халқаро оммавий ахборот воситалари орқали кузатаëтган кўп ўзбекистонликлар бу исëнга элтган сабабларнинг ўзларига танишлигини айтмоқдалар
Президент Каримовнинг Самарқандга борганидан сўнг вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, бир қатор туманлар прокурорлари ишдан олинди. Бироқ кузатувчилар бир бошлиқ ўрнига бошқасининг келиши билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимида бирор ўзгариш бўлишига шубҳа билан қарайди.