Қувадан қўнғироқ қилган фермернинг шикоятига расмийлар жавоби, эри Россияга мардикорликка кетгани учун боласига бериладиган нафақадан маҳрум этилган жувон ҳикояси, 8 март аёллар байрамига муносабат ва Чироқчи тумани байрам кунини ҳам чироқсиз ўтказгани бугунги "Эркин микрофон"да.
8 март куни Прагада бошланган Яхлит дунë фестивали очилиш маросимида Чехиянинг Фалокатдаги одамлар ноҳукумат ташкилоти Қирғизистон қамоғида умрбод қамоқ жазоси ўтаëтган ўзбек ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаровни Homo Homini мукофоти билан тақдирлади.
Марказий Осиёда Совет даврида кенг тарқалган ҳужра тартибида дарс бериш услуби асосчиси, ўн минглаб толиблар ва олимлар устози, нафақат Ўзбекистон, балки бутун Ислом дунёсида танилган марғилонлик улуғ олим Абдулҳаким ота Восиев вафот этгани тўғрисидаги хабар Озодликка 8 март куни кечқурун етиб келди.
"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган суҳбатдошларимиздан бири президент Ислом Каримовнинг сиёсатини ёқлар экан, унинг Ўш қирғини борасида тутган позициясини мисол қилиб келтирди. Ўзбекистонлик оддий фаррош эса Қирғизистондаги ўзбеклар ҳуқуқини ҳимоя қиладиган борми, дея сўроқлади.
Ўзбекистондаги Электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси ўз аъзолари бўлган нодавлат ахборот воситаларига хориж элчихоналари тадбирларида иштирок этишдан аввал уюшмани огоҳлантиришни тавсия қилди. Мустақил журналистлар буни ФМ радиолари бераётган халқаро хабарларни бўғиш истаги билан изоҳламоқда.
8 март Халқаро хотин-қизлар куни сифатида бу йил юзинчи марта нишонланмоқда. Бу кун илк бор 1911 йили Австрия, Дания, Германия ва Швейцарияда нишонланган эди. Лекин хотин-қизлар тенг ҳуқуқлилиги учун ҳаракатнинг тарихи бу махсус кун тарихидан узунроқдир.
Мўътабар Тожибоева 2009 йилда АҚШ Давлат департаментидан олган "Жасоратли аёл" мукофотидан воз кечди. Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси, “Ўтюраклар” клуби Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро жамияти раҳбари айни мукофотнинг Қирғизистон Президенти Роза Ўтунбаевага берилаётганига норозилик ўлароқ, ундан воз кечишини эълон қилди.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари суди бола сотиш билан шуғулланган 12 кишилик гуруҳнинг 6 аъзосини 7 йилдан 10 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилди. Регнум агентлигига кўра, МХХ фош қилган жиноий гуруҳнинг қолган аъзоларига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.
Ҳар йил 8 -март арафасида Ўзбекистон президенти хотин-қизлар¸ хусусан ўзбек аëллари шаънига чиройли сўзлар айтади¸ улар дилини чоғ қилиш учун ҳазилу мутойибалар қилади¸ совға-саломлар улашади. Хўш¸ бундай "хушомад" Каримовга у кутган сиëсий дивидентни бераëтирми?
"Эркин микрофон"нинг бугунги суҳбатдошлари кўпчиликни ташвишлантираётган ёш қиз-жувонларнинг фоҳишалик қилишга мажбур бўлаётгани, миллионлаб ўзбекларнинг ўзга юртларда мардикорлик қилаётгани ва деярли ҳар кунги суҳбатларимизда кўтариладиган газ ва электр муаммоларидан гапиришди.
Россиянинг машҳур веб-сайтларидан бўлган “Русский репортер” бугунги кунда ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилари учун тўсиб қўйилган. Сайт ижодкорлари бундай тўсиққа учраганларига Ўзбекистон ҳақида чоп этган мақолалари сабаб, деб биладилар.
Ўзбекистонда янги туғилган чақалоқлар савдосида айбланган 12 киши устидан ҳукм ўқилди. Регнум агентлиги хабарига кўра, тергов жараёнида бу гуруҳ 70 чақалоқни ноқонуний равишда расмийлаштиргани, 4 гўдакни эса хорижга сотгани аниқланган.
Давомини ўқинг