Швециянинг TeliaSonera телекоммуникация ширкати президенти Ларс Нюберг 2007 йилда ширкат номидан Ўзбекистонда музокараларда қатнашган Серкан Элдендан кечирим сўради.
OzodJavobнинг навбатдаги сонида Ўзбекистонда бугунги кунда урф бўлган смартфонлар ҳақида суҳбатлашамиз.
Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг қайталаган Сталин қатағонларининг иккинчи тўлқинида антисовет фаолиятда айбланиб, ГУЛАГ қамоқхоналарида жазо ўтаган ëзувчи Шукрулло ўз хонадонида Озодликка видеоинтервю берди.
Москванинг Вихино-Жулебино туманларига етиб борган Кожуховская метро линияси бекатларидан бирига "Фарғона" номини бериш миллатчилар ва маҳаллий аҳоли норозилигини келтириб чиқаришидан чўчимоқда.
Уч ҳафтадан зиёд қамалда қолаётган Шоҳимардон аҳолисига шу кунларда гуманитар ёрдам тарқатила бошлади. Бироқ ташқи дунёдан узилиб қолган шоҳимардонликлар ижтимоий муаммолар гирдобида яшамоқда.
Мангуликка даъвогар ёдгорликлар орасида ҳинд, озар, гуржи, рус миллатига мансуб машҳурларга тикланган скулптура намуналари ҳам бор.
Olam.uz янгиликлар портали муассиси – “Mobile Mass Media” масъулияти чекланган жамияти вакили сайтнинг 10 кундан зиёд вақтдан буён ишламаётганини техник носозликлар билан изоҳлади.
Ўзбекистон билан Қирғизистон чегараси ўртасидаги тўрт темир йўл назорат-ўтказиш пункти аввалги тартибда ишлай бошлади. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат чегара хизмати маълумот тарқатди.
Асли фарғоналик 22 ёшли Нафиса Мўминова ўзбек шахматчи қизлари орасида биринчи бўлиб халқаро гроссмейстер унвонига сазовор бўлди.
28 январь куни соат 15 лар атрофида Сирдарё вилояти маркази Гулистон шаҳрида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди. Метан газ баллони ўрнатилган Ласетти автомобилининг портлаши оқибатида яна 2 та автоулов жиддий техник шикаст кўрди, қурбонлар йўқ.
Душанба¸ 28 январ куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланган навбатдаги жонли¸ интерактив мулоқотимизда эркин матбуот унсурлари ҳам йўқ Ўзбекистонда давлат раҳбарининг мамлакат аҳолиси турмуши ва реал вазиятга оид ахборотни қайси манбалардан олиши ҳақида суҳбатлашдик.
25 январ куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги 12-сонли мактабда 1-синф ўқувчиларининг оммавий заҳарланиши оқибатида 28 нафар болакай шифохонага ётқизилди.
Давомини ўқинг