Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримовага юзлаб миллион доллар миқдорида пора берганликда гумон қилинаётган TeliaSonera бош ижрочи директори Ларс Нюберг истеъфога кетди.
Чегара ёпиб қўйилгани боис Сўх эксклавидан ташқарида қолган сўхликларнинг уйларига қайтишлари учун чегаралар бир кунга очилди. Бунга оид келишувга 1 феврал куни Сўх тумани Шарқобод қишлоғида ўтказилган ўзбек-қирғиз музокараларида эришилди.
Ўтган йили Ўзбекистонда ёнилғи-мойлаш маҳсулотларини сотиш қоидалари бузилган 370 та ҳолат қайд қилинган. Бу ҳақда 31 январ куни хабар қилган Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси маълумотига кўра, 2012 йилда бензинфурушлардан 3 миллиард 251 миллион сўмлик бензин маҳсулотлари мусодара қилинган.
Тошкентда қоидасиз жанглар ўтказиладиган яширин клублар гуллаб-яшнамоқда. Британиядаги Уруш ва тинчликни ёритиш институти тарқатган хабарга кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистон пойтахтида шафқатсиз ва муросасиз қонли жанглар ўтказиладиган камида ўнта хуфия ринг мавжуд.
Ўзбекистон Марказий банки хабарига кўра, янги тартиб жисмоний шахсларга чет эл валютасини халқаро тўлов карточкасидан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз шаклда сотиш усулини қўллашни кенгайтиришни назарда тутади.
Тошкент трактор заводида бу йил 220 та пахта териш машинаси ишлаб чиқариш мўлжалланган. Бу машиналар тракторнинг орқасига тиркама сифатида уланади ва терим мавсумидан сўнг уни ечиб олиб қўйиш мумкин.
Конституциянинг 20 йиллиги муносабати билан эълон қилинган амнистия асосида жазодан озод бўлганларнинг яна бир гуруҳи уйига қайтди.
Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегаранинг очилишини кутиб турган минглаб сўхлик ҳамон Фарғона вилоятининг Риштон туманида қолишмокда.
Ҳюман Райтс Уотч чиқарган янги ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари аҳволи абгорлигича қолмоқда, Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни яхшилаш йўлида бирор мазмунли иш қилмаган.
Бош вазир 2 феврал куни Сўх туманининг Қирғизистонга чегарадош бўлган Шарқобод қишлоғида ўтказилиши режаланган икки томонлама учрашувда қатнашиши айтилмоқда.
Давомини ўқинг