Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида истиқомат қилувчи 75 ёшли пенсионер Набижон Жўрабоев 31 май куни эрталаб туман ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб кетилганича уйига қайтиб келмаган.
30 май куни соат 17 лар атрофида Жиззах вилоятидаги Бахмалсой қишлоғида содир бўлган автоҳалокат оқибатида тўрт киши нобуд бўлди, яна уч киши оғир аҳволда шифохонада ётибди.
Болалар куни муносабати билан 3 июн, душанба куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланган жонли суҳбатимизни ота-оналарининг кўпи хорижга пул ишлашга кетиб назоратсиз қолган¸ ўқув йилининг аксар ойларини синф хоналари эмас¸ далаларда ўтказишга мажбурланаëтган Ўзбекистон болаларининг бугунги ҳаëтига бағишладик.
1 июндан бошлаб Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси - МТРК тизимида болаларга мўлжалланган “Болажон” номли янги телеканал ўз фаолиятини бошлайди.
Андижон шаҳридаги “Наврўз” савдо мажмуасида 2012 йилнинг 6 январига ўтар кечаси содир бўлган ёнғин oқибатида мол-мулкидан ажралиб қолган айрим савдогарлар суд қароридан норози бўлиб¸ Озодликка мурожаат қилдилар.
Қўйлиқдаги асфальт-бетон заводида прокуратура текшируви кетмоқда. Бу ҳақда Озодликка хабар йўллаган манбага кўра, завод бошлиғи Шомурод Шодиев криминал авторитет деб кўриладиган Салим Абдувалиевнинг яқин одамидир.
1898 йилнинг май ойида Андижоннинг Мингтепа туманида чор истибдодига қарши халқ қўзғолонини уюштириб¸ охирда дорга осилган Дукчи эшон қисмати аксар ўзбекистонликлар учун яқин тарихнинг қоронғу саҳифаси сифатида қолмоқда.
АҚШнинг “Smile Train” ноҳукумат ташкилотининг молиявий кўмагида тўққизта ҳиндистонлик шифокор Оролбўйи минтақасида лаби ва танглайи тиртиқ бўлиб туғилган болаларга жарроҳлик ёрдами кўрсатиш учун Хоразмнинг Урганч шаҳрига йўл олди.
Наманганда тадбиркорлардан ўлпон йиққан мансабдор қўлга олинди. Самарқандда ўз ўқувчиси ҳаётига зомин бўлган муаллимга ҳукм ўқилди. Тошкентдаги бузилган гаражлар ўрнида ахлатхоналар ҳосил бўлди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.
Ўзбекистондаги шароитдан зорланиб гапирган ўзбекистонлик муҳожир¸ ўзи ва бошқа муҳожирларни овутишга урина туриб¸ шундай дейди.
МТС синдирилгач¸ Ўзбекистондаги асосий мобил алоқа операторига айланган Beeline ширкати бош директорининг маҳаллий матбуотга билдиришича¸ биргина 2012 йилда ширкат турли хайрия тадбирларига 3 миллион АҚШ долларига яқин маблағ сарфлаган. Бу баëнотнинг¸ Швецияда TeliaSonera ширкати “ хайрия тадбирларига ҳомийлик”¸ деган келишув орқали Гулнора Каримовага миллионлаб доллар пора берганига оид тахминлар тергов қилинаëтган бир пайтда пайдо бўлиши жамоатчиликда алоҳида қизиқиш уйғотмоқда.
“УзГазОйл”нинг Тошкентдаги шўъбаси ишчиларидан Озодликка келган навбатдаги шикоят мактубини ўрганиш асносида мазкур ширкатнинг Ўзбекистон Меҳнат кодекси бандларини бузиб, ишчилар ҳуқуқларини поймол қилаëтгани борасидаги қатор фактлар қўлга киритилди.
Давомини ўқинг