Янги йил арафасидаги совуқ хабар Ўзбекистон давлат идоралари ходимлари кўнглини хижил қилди. Нима эмиш, ҳар йили бюджет ҳисобидан уюштириладиган янги йил базмлари ўтказилмасмиш! Ким нима деса, оғзи ўзида, аммо Ўзбекистон фуқароси – солиқ тўловчи сифатида бу чора менга маъқул кўринди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) ва Бош прокуратура бўлинмалари Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг ҳибсга олинган ходимларига қарши жиноий иш очди. Ҳозирда қўлга олинганлар терговчилар билан ҳамкорлик қилиб айбига иқрор экани тўғрисида кўрсатма бермоқда.
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ўзининг 30 декабрь кунги OzodNazarида кириб келаётган йилда рўй бериши мумкин ўзгаришлар тўғрисидаги прогнозлари билан ўртоқлашди.
Душанба, 30 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да бошланган навбатдаги жонли мулоқотимизда Озодлик радиосининг 2013 йилги фаолиятини сарҳисоб қилдик.
Москвалик шифокорлар андижонлик 16 яшар Гулмирахонни мураккаб жарроҳлик амалиётидан ўтказказди ва у ота-онаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга жўнаб кетди. Жарроҳлар сколиоз касаллигининг оғир кўринишидан азият чеккан қизнинг дардига шифо топилгани, олдинда уни даволашнинг иккинчи босқичи кутаётганини айтмоқда. Оғир дардга чалинган қизнинг зарур амалиётдан ўтишида Озодлик муштарийларининг ҳам ҳиссаси бор.
Ариза-тилхатни имзолар экан, ўзбекистонлик сайёҳ чет мамлакатда наркотик моддалар савдоси билан ҳамда фоҳишалик билан шуғулланмаслик, шунингдек, нотаниш кимсалар билан гаплашмаслик масъулиятини ҳам ўз зиммасига олган бўлади.
Кечаëтган йил 14 йил қамоқда ўтирган сиëсий маҳбус, таниқли ëзувчи Мамадали Маҳмуд озодликка чиққани ёдда қоларлик воқеалардан бири бўлди. Йил сарҳисобига бағишланган махсус дастурда сўзлаган ëзувчи қамоқдаги бошқа сиëсий маҳбуслар озод бўлсайди, деган орзуни тилга олди.
“Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Алишер Навоий номидаги Давлат академик опера ва балет Катта театри биносига ўрнатилган ёдгорлик тахтасидаги матнни ўзгартириш тўғрисида фармойиш берди”, деб бошланади 12uz.com сайтининг 30 декабрь кунги бир хабари.
Ўзбек қўшиқчиларининг турли жиноятларда айбланиб, қамоққа тушиши Ўзбекистон матбуот ëритмайдиган мавзулардан биридир. Жумладан, жорий йил сентябридан бери қамоқда қолаëтган таниқли қўшиқчи Абдулла Қурбонов тақдири ҳам муштарийларни қизиқтирса ҳам, матбуотда ëритилгани йўқ. Озодлик Абдулла Қурбоновнинг нима сабабдан ҳибсга олинганини ўрганишга ҳаракат қилди.
Якунланиб бораётган 2013-йилда пахта йиғим-теримига мажбуран сафарбар қилинган муштарийлар орасида Озодликни WhatsAppда ўқиган, шарҳлаган ва хабар йўллаган блоггерлар кўп бўлди. Ўқувчи-талаба-ишчи-хизматчи теримчи-блоггерлар учун махсус "WhatsApp Пахтакор" блоги очилди. Блоггерлар йўллаган хабарлар асосида бу йил пахтада қурбон берилган 10 теримчи рўйхати тузилди.
Якунланаётган йилнинг илк кунидаги илк хабар бензин 40 сўмга қимматлагани ҳақида бўлган эди. Нарх ошишидан бошланган хабарчилигимизнинг йил ичидаги муҳим мавзуларидан бири - бозорлар ва молиявий ташкилотларни жиддий муаммоларга дучор қилган доллар ва импорт чеклови ҳақида бўлди. Шу вақтга қадар "қўл етмаган" йирик бизнес эгалари мулкининг тортиб олиниши 2013 йилда ҳам кузатилди.
Янги йилда тошкентликлар дастурхонига тортиладиган қази-қарта ва норин каби таомлар учун зарур бўлган от гўштига эҳтиëж байрам арафасида ошиб кетди. Шу билан бирга, Тошкент бозорларида бир ҳафта олдин кўпи билан килоси 30 минг бўлган қази нархининг 40 мингга чиққани ҳам кузатилди.
Давомини ўқинг