2014 йил февраль-март ойларида Россияда ишлаб чиқарилган арзон дориларни МДҲ давлатлари, жумладан, Ўзбекистонга етказиб беришда узилишлар бўлиши мумкин. Россиялик мутахассисларга кўра, муаммо тез фурсатда ҳал бўлган тақдирда ҳам, таъминотдаги узилиш апрел ойига бориб барҳам топиши мумкин.Мутахассислар фикрича, Россия дорилари экспорти тўхтатилишидан биринчи навбатда аҳолининг кам таъминланган қатлами зарар кўради. Боиси Россияда ишлаб чиқарилган дори-дармонлар бошқа давлатлардан импорт қилинадиган дорилардан анча арзон.