Бундан салкам 25 йил олдин - 1989 йилнинг 21 октябрида Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси Олий Совети ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш ҳақидаги қонунни қабул қилди. Бу ўша йили қабул қилинган 3561- қонун эди ва у совет Ўзбекистонида халқ талабига кўра қабул қилинган илк қонун сифатида тарихга кирди.
Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида пахта теримига сафарбар этилган 19 ёшли Ҳумоюн Эргашевни 23 cентябрь куни кечқурун Нексия автомобили босиб кетди. Воқеа гувоҳларига кўра, Ҳумоюн Бахмал туманида ўқитувчилик қилаётган отасининг ўрнига пахта теримига жўнатилган пайти ушбу ҳалокат содир бўлган. Ҳозирда Ҳумоюн вилоят касалхонасида оғир аҳволда қолмоқда.
Тошкентнинг Юнусобод туманида қурилган Минор масжидида биринчи марта намоз Қурбон ҳайити куни ўқилади. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмийсига кўра, масжид биносида, илк сафларда фақат таклифнома берилган кишилар намоз ўқийди.
Сўнгги бир неча кун ичида Тошкентдаги бир қатор хусусий ўқув марказлари Ўзбекистон Давлат Солиқ қўмитаси инспекторларининг текширувларига нишон бўлди. Кузатувчилар хусусий ўқув марказларидаги текширувларни ҳукуматнинг таълим сохасини тўлиқ ўз назоратига олишга уринаётгани белгиси сифатида кўрмоқда.
Россиянинг Свердловск вилояти, Екатеринбург шаҳрида наманганлик Исломхон Каримхоновга тегишли паспорт топилди. Паспорт тўрт кун аввал Екатеринбург шаҳридаги такси машинасида тушириб қолдирилган.
АҚШда бошпана топган “Бирдамлик” ҳаракати етакчиси Баҳодир Чориевнинг қариндошлари Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум этилган. Чориевнинг укаси хотини билан эски паспортларини янгисига алмаштириб беришни сўраб АҚШдаги ўзбек Консулхонасига мурожаат этишганида уларга фуқаролиги бекор этилгани ҳақидаги ҳужжат берилган.
Тошкент бозорларида сунъий равишда тухум тақчиллиги юзага келтирилмоқда. Фарғонада тиббиёт коллежи мансабдори 5000 доллар пора билан қўлга тушди. Нодирбек Абдусатторов шахмат бўйича жаҳон чемпионати кумуш медалини олди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида ёзди.
Ўзбекистонда давом этаётган пахта йиғим-теримига давлат ташкилотларидан ташқари, хусусий ширкатлар мажбуран жалб қилинди. Хусусий фирмалар ходимларини пахтага жўнатиш ёхуд барча ходимларининг 2-3 кунлик иш ҳақини пахта кампанияси харажатларини қоплаш учун ўтказиб беришга мажбурланмоқда.
Ўзбекистон Исломий ҳаракати раҳбари Усмон Ғозий эълон қилинган баëнотда “Ироқ ва Шомда Исломий Халифалик эълон қилингани хабари” ҳаракат аъзоларини “хурсанд ва хушнуд” қилгани таъкидланади. ЎИҲ дунё мусулмонларини “Исломий Хилофатнинг тикланиши” билан табриклаб жангарилар сафига қўшилишга чақирди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ташкил этилганининг 23 йиллиги муносабати билан "Тошкентвино" комбинати "Праздничная" сериясидаги махсус ароқ ишлаб чиқарди.
Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида пахта теримига сафарбар этилган Тахиатош касб-ҳунар политехника коллежининг 18 ёшли ўқувчиси Мажид Ўтеганов 28 сентябрь куни ўзини осди. Озодлик манбасига кўра, воқеа пахта терими мавсумида ўқувчилар вақтинча яшаб турган хонадонда содир бўлган.
Давомини ўқинг